Тошкентда бугун, 22 февралда 7:38да ер қимирлади. Зилзила кучи 4,5 баллга тенг бўлди. Бу ҳақда “Тошкент” сейсмостанцияси хабар берди. Зилзила эпимаркази пойтахтдан тахминан 20 км узоқда. Зилзила магнитудаси – 4. Тошкентда ер қимирлаши бир неча сония давомида сезилиб турди. Пастки қаватларда ҳам зилзила яхшигина сезилди. Ер қимирлаши оқибатида машиналарнинг сигнализациялари ҳам ишлаб кетди.