SHERLAR.BIZ Payshanba, 18.04.2024, 23:53
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2014 » Aprel » 27 » Юртимизда бу йил ёз қандай келади?
09:48
Юртимизда бу йил ёз қандай келади?
Юртимизда бу йил ёз қандай келади?
Кейинги йилларда аҳоли орасида мавсумий об-ҳавога бўлган қизиқиш ортмоқда. Бунинг натижасида одамлар орасида турли хабарлар, ишончли ва ишончсиз башоратлар ҳам кенг тарқалишини кузатамиз. Шуни ёдда тутиш лозимки, мавсумий об-ҳаво башорати билан бутун дунёда олимлар ва кузатувчилар шуғулланишади. Шу ўринда турли ОАВ ҳам мавсумий об-ҳаво, айниқса қишки ва ёзги мавсумлар башорати учун катта қизиқиш билдиради. Қизиқ томони, кўпинча ана шундай башоратлар жазирама иссиқ ёки қаҳратон қиш ҳақида бонг уради.

Қаршимизда турган иссиқ кунларнинг қандай келиши ҳақидаги ана шундай “башорат”ларга ўрин қолдирмаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказига мурожаат қилдик...

БАҲОРДАГИ ҚОР: БУ ЯНГИЛИКМИ ЁКИ?

Ҳозирча биз баҳорги мавсум ҳақида фақат март ойи ва апрель ойининг биринчи ҳафтаси ҳақида сўзлашимиз мумкин.

Ёғингарчилик ой давомида бир текис ёғди, ва уларнинг йиғиндисининг миқдори ҳудудларнинг кўп қисмида меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан бироз кўп бўлди. Ёғингарчилик айрим кунларда қорга айланди, бу баҳорнинг биринчи ойига деярли хосдир.

Энди апрель ойининг биринчи ҳафтасида, яъни 7 апрелда Тошкент шаҳрида, Тошкент вилоятининг айрим туманларида, республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларининг баъзи жойларида ёмғирнинг қорга айланиши кузатилганига тўхталсак.

Апрель ойида қор ёғиши баъзида кузатилган, бироқ буни камдан-кам учрайдиган ҳодиса деб айтиш мумкин эмас.

Охирги йилларда Тошкентда апрель ойида ёққан қор 2011 йилнинг

3 апрелида, 2005 йилнинг 5 - 6 апрелида кузатилган. 1989 йилда эса қор

30 апрелда кузатилган – бу Тошкентда энг кеч муддатда ёғган қордир.

Шундай қилиб бу йилги баҳорнинг биринчи ярми ўртача статистикага яқин бўлди.

Одамлар орасида

БАҲОР ИССИҒИ: ЁЗГА ТАЪСИР ҚИЛАДИМИ?

Одамлар орасида баҳор об-ҳавосидаги ўзгаришлар хавотир уйғотмоқда. Айтингчи, баҳорда ёмғирнинг қорга айланиб ҳароратнинг совиб кетиши ёзга таъсир қиладими?

Ҳ.Ғуломова, Самарқанд вилояти

Баҳорги кескин исиш ҳар йили кузатилади, бу бизнинг ҳудудда баҳорги мавсум учун хусусиятлидир ва ёз ойларидаги об-ҳавога бундай исиш ҳеч қандай таъсир этмайди.

Бутун дунёда бундай катта муддатга ҳаққоний прогноз мавжуд эмас. Матбуотда мавсум бошланишидан бир неча ой олдин, шу мавсумда об-ҳаво шароити қандай бўлиши ҳақидаги маълумотлар расмий метеорологик прогноз деб ҳисобланмайди. Бу фақат тахминий баҳолаш бўлиши мумкин, метеорологларнинг расмий нуқтаи назарини ифодаламайди.

Ўзбекистонда ва бутун дунёда 6 кунга олдиндан об-ҳавони прогнозлаш энг ҳаққоний деб ҳисобланади.

ЁЗ ҚАНДАЙ КЕЛАДИ?

Энг юқори ҳарорат ёзнинг ўртасида, июль ойида кузатилади. Бу даврда абсолют ҳарорат максимуми энг юқори натижага тўғри келади.

Бироқ айрим йилларда иссиқ чўққиси июнь ойининг охири ёки август ойининг бошига тўғри келиши мумкин.

Сўраган эдингиз

Айтинг-чи, юртимизда энг иссиқ ҳаво ёз фаслининг қайси даврига тўғри келади?

С.Ҳакимова, Сурхондарё вилояти

2012 йилда энг иссиқ давр август ойининг иккинчи ярми бошида бўлган. Ҳаво ҳароратининг энг юқори қиймати, яъни, 49.60С 1914 йилнинг июл ойида Термизда қайд этилган.

Тошкент шаҳри учун ёз мавсумида рекорд даражадаги энг юқори ҳаво ҳарорати 1997 йил июл ойида кузатилган. 44,60С га тенг бўлган бу қиймат ҳозиргача фақат пойтахтимиз учун абсолют максимум бўлиб қолмоқда.

БУ ЙИЛ ЭНГ ИССИҚ ҲУДУД ВА...

Ёз ойида энг иссиқ об-ҳаво жанубий вилоятларда ва республиканинг чўл ҳудудларида кузатилади. Тоғ олди ҳудудлар бироз камроқ исийди, лекин у ерда ҳам ёз ойлари жуда иссиқ бўлади. Ўзбекистон тоғларида ёз ойларида ҳарорат бироз пастроқ бўлади.

ИҚЛИМ ИСИШИНИНГ БИЗГА ТАЪСИРИ ҚАНДАЙ?

Метеорологик кузатувларга кўра, Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг ўртача йиллик қиймати сўнгги 100 йил ичида 1,5°С га кўтарилган ва бу тенденция яқин йилларда ҳам сақланиб туради. Мутахассисларнинг фикрича, глобал иқлим ўзгариши нафақат ҳаво ҳароратининг кўтарилиши, шу билан бирга, қурғоқчилик, фаслларнинг меъёрдан ошиқ иссиқ ёки совуқ келиши, кучли ёғингарчиликлар, сел тошқинлари кўпайишига олиб келади.

Тавсиялар

● Ноқулай об-ҳаволи кунларда гўштли, ўта ёғли ва қовурилган таомларни тановул қилманг. Ўткир зираворлар ва алкоголни таомномангиздан чиқаринг. Балиқ, денгиз карами, ловия, қизил лавлаги, пўсти билан қайнатилган картошка, олмани кўпроқ истеъмол қилинг.

● Об-ҳаво инжиқликларига қарши туришда чиниқтирувчи муолажалар ва фитнес машғулотлари ёрдам беради.

Сарвар Сафаров тайёрлади
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 2623 | | Теги: Юртимизда бу йил ёз қандай келади? | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Aprel 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz