Юрак шаклидаги тарвузни қандай етиштириш мумкин? (ВИДЕО)
Япониялик фермер юрак шаклидаги
тарвузни етиштиришга муваффақ бўлди. Бунинг учун Хироичи Кимура кўплаб
синовлар ва хатоларни енгиб ўтишига тўғри келди.
Юрак шаклидаги тарвузни тановул
қилиб кўрган фермер қўшнисининг сўзларига кўра, ушбу полиз экини
карсиллаган эт, ширин шарбат ва ёқимли таъмга эга. Тарвузга юрак шаклини
бериш учун унинг тугуни махсус шаклга солинган ҳолда етиштирилган.
Шунингдек, оригинал тарвузларни яратишга муваффақ бўлган япон
фермерлари тарвузни етиштириш жараёни акс эттирилган видеороликни ҳам
чиқарган, дея хабар беради "Foodbeast”.