Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 2 » Юлдуз Усмоновадан янги концерт ва клип
14:15 Юлдуз Усмоновадан янги концерт ва клип |
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова шу йилнинг 28 март куни БААнинг Дубай шаҳрида концерт дастурини намойиш этади. Бу ҳақда хонанданинг интернетдаги сайти хабар беради. Янги концерт дастури Дубайдаги "The Meyana theater" театр биносида, соат 20-00 да бошланади. Бу Юлдуз Усмонованинг Дубайга иккинчи ташрифи, бундан 2-3 йил аввал ҳам у айнан шу шаҳарда ўзининг яккахон концерт дастурини тақдим этганди. Бундан ташқари, сантаъкор янги "Гулисан" қўшиғига клип олинаётганини ҳам маълум қилди. Яқин кунларда ушбу клипни тасвирга олиш жараёнига доир фотосуратлар намойиш этилади. Март ойида Юлдуз Усмонова Самарқанд вилояти, Оқтош шаҳрига ташриф буюришни режалаштирган. 5 март санасида "Даврнур” ресторанида хонанданинг қўшиқларидан баҳраманд бўлиш мумкин бўлади. Концерт соат 18-00 да бошланади. darakchi.uz
|
Категория: Shou biznes olami |
Просмотров: 531 |
| Рейтинг: 5.0/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|