Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 6 » Юлдуз Усмонова: "Гулнора бундан ҳам аъло қўшиққа лойиқ" СНПЧ Москва CMS Joomla
03:25 Юлдуз Усмонова: "Гулнора бундан ҳам аъло қўшиққа лойиқ" СНПЧ Москва CMS Joomla |
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова "Гулисан" номли қўшиғининг Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми жамғармаси Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримовага бағишланганини тасдиқлади.
"Аёллар Кенгаши" республика жамоат бирлашмасининг 8 йиллигига бағишланган маросимда иштирок этган санъаткор Sayyod.uz сайти муаллифи билан суҳбатда ушбу қўшиқ клипининг тасвирга олиш ишлари якунлангани ва у жуда муваффақиятли чиққанини маълум қилди. Юлдуз Усмонованинг айтишича, суратга олиш ишлари анча машақатли кечган. - Суратга олиш жудаям мураккаб кечди. Лекин биласизми, Гулнора (Гулнора Каримова) бундан аъло қўшиқ ва бундан аъло клипга лойиқ. Мамлакатимизда қилаётган ишларини таърифлашга тил ожиз. Қўшиқ оммалашганига бир қаранг, тадбирда (Аёллар кенгаши тадбири) ўзингиз гувохи бўлдингиз, тўйларда хам сўрашяпти, дейди примадонна. Усмонованинг айтишича, клипда 15 ёшли балерина қизчаларнинг 30дан зиёди иштирок этган. "9999" студияси томонидан суратга олинган клипда Юлдуз Усмонованинг турмуш ўртоғи Мансурбек режиссёрлик қилган.
darakchi.uz
|
Категория: Shou biznes olami |
Просмотров: 552 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|