Статистика |
Hozirda saytda: 4 Mexmonlar: 4 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Fevral » 22 » ЙПХ ИНСПЕКТОРИ ҲАЙДОВЧИДАН ЭНДИ ПУЛ ОЛОЛМАЙДИ
13:27 ЙПХ ИНСПЕКТОРИ ҲАЙДОВЧИДАН ЭНДИ ПУЛ ОЛОЛМАЙДИ |
Бугун замон ҳар бир кишидан тадбиркорлик ва ишбилармонликни талаб қилади. Топган даромадимизни тежамкорлик билан аниқ мақсадларга сарфлаш ҳаёт заруратига айланган. Лекин, айрим ҳайдовчиларимиз йиғиб юрган маблағларини баъзан шошқалоқлик ёки қоидаларни яхши билмаслик, айрим ҳолларда эса қонун- қоидаларга ҳурматсизлик қилиши оқибатида жарима тўлашга сарфламоқдалар. Жорий йилнинг 4 январидан расман кучга кирган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалалари ҳам кўзда тутилган. ЖАРИМА КАССАГА ТЎЛАНАДИ Ҳужжатга мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексдан йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга нақд пулда жарима солишга оид норма олиб ташланди. Ҳайдовчилар бундан буён жарималарни фақат кассага тўлайдилар. Шунингдек, энди ЙПХ инспекторлари ҳайдовчилар томонидан бузилган барча турдаги йўл ҳаракати қоидабузарликлари юзасидан баённома тузишлари керак. Бунгача, агар ҳайдовчи қоидабузарликка оид фактга эътироз билдирса ёки жойида тўланадиган жарима миқдори энг кам иш ҳақидан ошмаса баённома тузилмас эди. ЖАРИМАЛАР ҚАНЧА? Агар фуқаро ҳуқуқбузарликни содир этганлиги фактини рад этмаса ва шу жойнинг ўзида тортиладиган жарима миқдори энг кам иш ҳақининг ярмидан (39 795 сўм) ошмаса, олдингидай баённомасиз кифояланиш мумкин; - мопед ва велосипедлар, от-аравани бошқарувчи шахслар ва йўлдан фойдаланувчи бошқалар – устувор йўл белгилари талаблари, тақиқловчи ва тайинланган йўл белгиларига амал қилинмаганида, энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми (26 530 сўм); - шунингдек, агар йўл ҳаракати қоидаларини бузиш авария ҳолатини келтириб чиқарган бўлса, юқорида санаб ўтилганларнинг барчаси энг кам иш ҳақининг бир баравари (79 590 сўм) миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади. ДИҚҚАТ! ПИЁДАЛАР Янги тартибга кўра, йўл-патрул хизмати инспекторлари жаримани энди фақат пиёдалардан нақд пулда олишлари мумкин. ЙПХ ходимлари қоидабузарлик содир этган пиёдани тўхтатиб, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўргач, содир этган қоидабузарлигини тушунтиради ва уни жаримага тортади. Жарима имкон даражасида жойида ундирилади. Ҳуқуқбузар пиёданинг жойида жарима тўлашга имкони бўлмаса ёки қоидани бузганлигини инкор қилган ҳолларда унинг шахси ўрнатилган тартибда аниқлангандан сўнг маъмурий баённома расмийлаштирилади. ЙЎЛДА ҲУШЁР БЎЛИНГ! Агар пиёдалар йўл ҳаракатини бошқариш сигналларига бўйсунмаган, белгиланмаган жойларда йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтган ҳолларда энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми (26 530 сўм); - ҳайдовчиларга турли хизматларни кўрсатиш учун йўлнинг қатнов қисмида турган ёки йўл учун ажратилган зонада чорва боқаётган фуқаролар энг кам иш ҳақининг ярми бараварида (39 795 сўм) жарима тўлашга мажбур бўладилар. “МАШИНАНГИЗНИ ОЛИБ КЕТИШАДИ” Жарима тўлашдан қочиб, панада йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимининг кетишини пойлайдиган устомон ҳайдовчиларга нисбатан ҳам эндиликда жазо чорасининг қўлланилиши юз фоиз таъминланди, десак муболаға бўлмайди. Йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати ходими томонидан эвакуатор чақирилиб, тўхташ ва тўхтаб туриш тартибини бузган ҳайдовчининг ҳам машинаси жарима майдончасига жўнатиб юборилади. Қоидабузар ҳайдовчи белгиланган жарима билан бирга, машинаси жарима майдончасида турган муддат ва эвакуатордан фойдаланилганлиги учун ҳам тегишли маблағни тўлаб қўйишга мажбур бўлади. Демак, ҳайдовчидан нафақат тирбанд кўчаларда, балки машинасини қолдириб кетаётган жойларда ҳам ҳушёр бўлиш талаб қилинади.
Manba: ovoza.com
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 793 |
| Рейтинг: 5.0/12 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|