SHERLAR.BIZ Shanba, 21.12.2024, 19:39
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 6
Mexmonlar: 6
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Yanvar » 21 » Ёшлик чогларимизда остонада ўтирсак ёки туриб колсак
23:09
Ёшлик чогларимизда остонада ўтирсак ёки туриб колсак
Ёшлик чоғларимизда
остонада ўтирсак ёки
туриб қолсак, катталар:
«Ҳой бола, осшонада
ўтирма, ёмон бўлади»,
деб дашном беришарди. Сабаби сўралса, «Ёмон
бўлади, дедикми, ёмон
бўлади», деб гапни қисқа
қилиб қўя қолишарди.
Ёдимда, тоғам билан
остонада туриб қўл бериб сўрашмоқчи
бўлганимда ҳам, у
кишидан: «Остонада
туриб кўришма, ёмон
бўлади», деган жавобни
олган эдим. Шунда қизиқувчанлигим тутиб:
«Нима бўлади ўзи?» деб
сўрасам, «Одам одамга
бўлган меҳри остонада
қолиб кетади» деб жавоб
берган эди. «Мазкур иримлар ҳақида бир
китоб борми, кимдан
ўргангансизлар?» деб
сўрасам- «буни бизга
катталар, яъни ота-
оналаримиз ургатишган», деган
жавоб берилган эди. Шу
воқеа менинг ирим-
сиримларга жиддий
суратда қизиқишимни
уйғотиб юборди. Аммо шўровий тузумда тарбия
топганим учун, бу
ҳолатларни
ҳозирдагидек
китоблардан ўқиб
ўрганиш имконияти топилмади. Худога
шукрки, давлатимиз
мустақилликка эришди.
Мен ҳам талаба бўлдим.
Олийгоҳда ўқиб юрган
кезларим урф-одатлар ва диний адабиётларга
бўлган қизиқишларим
асносида бу саволларга
жавоб топдим. Ўрта осиё
халқлари Ислом дини
келгунича, оташпарастлик динига
эътиқод қилишган
бўлиб, бу дин
вакилларининг урф-
одатларига кўра, ажали
етиб вафот қилган шахсларнинг жасадлари
тоғу тошларга олиб
чиқиб қўйилган,
гўштлари қарға,
қузғунларга ем қилинган
экан. Сўнг жасадлардан қолган суякларни
«Устихон» деб аталган
махсус идишга
жойлашган (ҳозир ҳам
одамлар орасида суякни
«устихон» дейиш шундан қолган) ва
уйларининг остонасига
кўмишган экан.
Оташпарастлар эътиқоди
бўйича, агар кимда ким
остонада туриб, биров билан қўл бериб
сўрашса, «ўлган одам
ўлик чақиради», яъни шу
оиладан яна бир одам
ўлиши мумкин, деб
ишонишган. Шундан келиб чиқиб, остонада
ўтириш худди бировнинг
қабри устида ўтиришдек
бўлган. Ислом дини Ўрта
Осиё одамлари орасига
кириб келгандан сўнг, бундай бемаъни,
остонани қабр қилиш
одатлари йўқ бўлиб
кетди, лекин халқнинг
қон- қонига сингиб
кетган ирим- сиримлар ҳали ҳам одамлар
орасида. Азизлар,
остонада ўтирма, деган
буйруқ оҳангидаги ирим
ҳам аслида асоссиз,
бидъат ва хурофот ишдан ўзга нарса эмас
экан.
Категория: Sevgi dunyosi | Просмотров: 733 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
Nilufarxon_9621.01.2013 23:24
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz