Главная » 2013 » Avgust » 11 » Ёш курашчилар Хитойдан 3та олтин билан қайтишди
01:34
Ёш курашчилар Хитойдан 3та олтин билан қайтишди
Шу йилнинг 5-6 август кунлари Хитой Тайпейида кураш бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида уч нафар полвонимиз олтин медални қўлга киритди.
Осиё чемпионатида йигирмадан зиёд давлатдан иқтидорли ёш полвонлар ўзаро куч синашди. Ўсмирлар ўртасида вазни 60 килограммгача бўлган курашчилар баҳсида полвонимиз Нурбек Бердиёров барча рақибини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Вазни 65 килограммгача бўлган полвонлар ўртасида Абдураҳмон Абдуллаев, 90 килограмм оғирликда Нарзиқулзода Жаҳонгирий шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Спортчиларимиздан Ҳикматулла Тўраев кумуш, Жамшид Пўлатов, Муҳаммадали Шамсиддинов, Асқарбек Хайруллаев бронза медаль билан тақдирланди.
Мусобақада Хитой Тайпейи, Жанубий Корея, Малайзия, Вьетнам, Ҳиндистон, Эрон, Тожикистон ва Афғонистон каби давлатлар спортчилари ҳам ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди.