SHERLAR.BIZ Dushanba, 30.12.2024, 20:56
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 286
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 9
Mexmonlar: 9
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Avgust » 14 » Ёнғоқларнинг қай бири энг фойдали?
15:31
Ёнғоқларнинг қай бири энг фойдали?
Оддий ёнғоқ таркибида деярли барча маълум антиоксидантлар, яъни эрта тушадиган ажинлар ва кексайишнинг бошқа аломатларидан ҳимоя қилувчи моддалар мавжуд. Уларда тери ва шиллиқ пардалар саломатлиги ҳамда қуёшда бир текис тобланиш ва терининг яхши рангига эга бўлиш учун зарур бўлган Е ва A витаминлари, нафақат иммунитетни мустаҳкамлайдиган, балки тери ҳужайраларининг янгиланишига кўмаклашадиган С витамини ҳам бор. Ёнғоқда рух моддаси кўп, ушбу микроэлемент чиройли сочлар ва мустаҳкам тирноқлар учун жуда зарур. Умуман олганда эса, ёнғоқ нафақат аёлларнинг гўзаллигини, балки саломатлигини сақлашда ҳам жуда фойдали маҳсулот ҳисобланади. Ёнғоқларнинг ушбу тури кўкрак бези саратонининг олдини олишга ҳам кўмаклашади.

Ерёнғоқ – бу ёнғоқ эмас, балки дуккаклилар оиласига мансуб ўсимлик ҳисобланади. Унда мия ва асаб тизимининг яхши ишлаши учун зарур бўлган В гуруҳига кирувчи витаминлар жуда кўп. Шунингдек, ерёнғоқ таркибида эслаб қолиш ва диққат-эътиборни тўплаш қобилиятини яхшиловчи моддалар ҳам мавжуд. Мияга ёрдам бериш учун кунига 15-20 дона ерёнғоқ тановул қилиш кифоя. Бунда қовурилган ерёнғоқни танлаган маъқул. Гап шундаки, қовурилмаган ерёнғоқ овқат ҳазм қилиш жараёнини бузиши мумкин. Бундан ташқари, ерёнғоқнинг юпқа пўсти кучли аллерген ҳисобланади, шу боис қовурилган ва тозаланган ерёнғоқни истеъмол қилган яхши. Айтиш жоизки, ёнғоқлар қанчалик майда ва ёрқин рангда бўлса, уларнинг таъми ҳам шунчалик бой бўлади. Юпқа пўсти оч катта ерёнғоқнинг таъми кўпроқ нўхатникини эслатади.

Бодом – юрак-қон томир тизимининг фаолиятини яхшиламоқчи ва қондаги зарарли холестерин миқдорини камайтирмоқчи бўлганлар учун жуда зарур маҳсулот. Буни ўтказилган қатор тадқиқотлар ҳам исботлаган. Хусусан, АҚШлик олимлар бу борада ортиқча вазнга эга кўнгиллилар орасида ўзига хос эксперимент ўтказади. Семизларни икки гуруҳга ажратиб, қонларидаги холестерин миқдорини ўлчаб кўришади. Натижада, барча иштирокчиларда у меъёридан зиёд экани маълум бўлади. Шунда олимлар биринчи гуруҳнинг менюсига бодом ёнғоқларини қўшади, иккинчи гуруҳга эса ёнғоқлар қўшилмайди. 18 ойдан сўнг “бодомли” гуруҳ иштирокчиларининг қонидаги холестерин моддаси бир ярим йил давомида ёнғоқсиз яшаган иштирокчиларникига қараганда сезиларли даражада паст экани маълум бўлади. Бодомнинг фойдаси ҳақида Буюк Британия тадқиқотчиларининг маълумотлари ҳам далолат бермоқда. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, кунига 30 г тановул қилинган бодом инфаркт хавфини 47% га камайтириши мумкин экан! Олимлар буни бодом таркибида кўп миқдорда Е витамини мавжудлиги билан изоҳлашмоқда. Ушбу витамин организмни эрта кексайишдан ва юрак касалликларидан ҳимоя қилади.
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 853 | | Теги: Ёнғоқларнинг қай бири энг фойдали? | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Avgust 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz