SHERLAR.BIZ Sheshanba, 15.10.2024, 18:41
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » May » 6 » Jinoyatchiga aylangan do'stlar
01:14
Jinoyatchiga aylangan do'stlar
Ҳаёт ранг-баранглиги билан гўзал. Уни чин дилдан севган, юксак эътиқод билан яшашга интилаётган инсонлар ўз ҳаёт зарварақларини эзгу ишлар билан безашиб, умрини мазмунли ўтказиш ниятида астойдил тер тўкадилар. Афсуски, баъзи "юлдузни бенарвон урувчи”лар мўмай пулни қўлга тушириш илинжида ёлғондан шаҳар тиклаб, ҳаводан ҳолва ясаш каби "қобилиятлари”ни ҳам кўрсатишдан ўзларини тия олмаяптилар. Отамирза Ортиқов ана шундайлар тоифасидан чиқиб қолди. Эндигина 32 ёшни қаршилаган бу кимса ҳалол меҳнат қилиш, эл-юрт корига яраш ўрнига жиноятга қўл урди.

Отамирза ҳам бошқаларга ўхшаб, оиласининг эҳтиёжини ҳалол меҳнат билан қондириши мумкин эди. У инсонга берилган ҳаёт аталмиш буюк неъматнинг қадрига етмади. Ҳаётнинг ўнқир-чўнқирлари баланд-пастликларида тойилиб кетди. Энди воқеани шу ерда тўхтатиб, бироз чекиниш қилишимизга тўғри келади.

Отамирза истиқомат қилаётган Тошбулоқ қишлоғига Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилоятидаги Қорадарё қишлоғи кўриниб туради. Бу икки қишлоқни Қорадарё дарёси ажратиб туради, холос.
Судланувчи Отамирза Ортиқов ёшлигидан Қирғизистондаги Қорадарё қишлоғида яшовчи ўзи билан тенгдош Усмонали исмли йигит билан дўстлашди. Борди-келди қилишди. Кейинчалик Қорадарё соҳили яқинига чегара сим тўсиқлари ўрнатилгач, алоқалари узилди.

Бу орада Отамирза ёшлигидан ҳунар ўрганмаганлиги, бир ишнинг бошини тутмаганлиги учун қийналиб қолди. Тирикчилиги оғирлашди. "Нотавон кўнгилга қўтир жомашов” деганларидек, бир куни Отамирзанинг бой бўлгиси келиб қолди. Нима қилиш керак? Ахир осмондан пул ёғилмайди-ку! Отамирза юрса-турса қандай қилиб текин бойлик топишни ўйлай бошлади. Кечалари уйқусираб, ўрнидан туриб кетадиган, ўзидан ўзи "пул-пул” деб ғўлдирайдиган бўлиб қолди.

– Топдим! – деди Отамирза ўзига-ўзи. – Дўстим Усмоналидан ёрдам сўрайман. Ахир неча йиллик қадрдонмиз.

Отамирза ғаразли ниятини амалга ошириш мақсадида ўғри мушукдек писиб, айланма йўллар орқали республикамиз чегарасини бузиб, Қирғизистон ҳудудида яшаётган дўсти Усмоналини топди. Унга дардини айтди. Усмонали бу пайтда бозорда олибсотарлик қилаётган эди. Усмонали Отамирзани тўғри йўлга бошлаш, насиҳат қилиш ўрнига уни ноқонуний йўлга бошлади.

– Мен танишларимдан насияга, арзон нархда мол топиб бераман. Уларни сотсанг, бир корингга ярайди, – деди Усмонали.
Бу таклиф Отамирзага мойдек ёқди. Икки собиқ дўст ўзаро жиноий тил бириктиришди. Усмонали Отамирзани улгуржи бозорга олиб борди. У ердаги танишларидан автомашина магнитоласи, монитори, автомашина сигнализациялари, аёллар кийим-кечаги ва бошқа жами 15400000 сўмлик молларни насияга олиб берди. Дўстининг бу мурувватидан боши осмонга етган Отамирза "Бугунча юклар сеникида турсин. Эртага тушликдан сўнг вазиятга қараб келаман”, деб учиб-ёниб уйига қайтди. Ўзи билан бирга олиб келган иккита эшагини ҳам шу ерда қолдирди. Хаёлида ноқонуний молларни сотишдан келадиган жарақ-жарақ пулларни санашдан чарчамаган Отамирза белгиланган кунда айланма йўллар орқали Усмоналиларникига отланди. Усмонали насияга олиб берган молларни машинага юклаган дўстларнинг димоғи чоғ эди. Қорадарё бўйига етиб келишгач, юкларни хуржун қилиб эшакларга юклашди. Товарларнинг устига хашак ташлаб, хашак олиб кетилаётгандай ҳолатга келтиришди.

– Туя кўрдингми? Ўрага сичқон тушди, гулдур-гуп!

– Оқ йўл! Келиб тур, – дея жўралар хайр-хўшни қуюқ қилишди.

Отамирза чегарани бузиб дарёдан ўтгач, бироз енгил нафас олди. Бироқ катта йўлдан ўтаётган машиналар ва одамлар унда шубҳа уйғотди. Оёқлари қалтираб, олиб келаётган ноқонуний молларни шу яқин ўртадаги таниши Содиқ Йўлчиевларникига олиб кирди. Уй эгаларига айтмасдан молларини оғилхона ичига ва айвонига яширди. Отамирза уларни қатнов камайган пайтда олиб кетиб пулламоқчи эди. Бироқ чучварани хом санаган экан. Отамирза уйига кетаётган пайтда Андижон йўналиши томондан елдек учиб келаётган "Нексия” русумли автомашинани кўриб, ўзини панага олди. Автомашина эса тўғри Содиқ аканинг уйи томон йўл олса бўладими. Буни кўрган Отамирзанинг бўлари бўлди. Вужуди дарахт баргларидек титраб, совуқ тер чиқиб кетди. "Ўлдинг Отамирза! Энди қўлга тушдинг. Қамалишинг аниқ! Нима қилсам, қаерга қочсам экан-а?” деб қочишга тушди.

Отамирза шу куни қўрққанидан уйига бормасдан шолипоядаги капада тунаб қолди. Кечаси билан алоқ-чалоқ тушлар кўриб, лабига учуқ тошиб кетди. Тонг қоронғисида арвоҳдай судралиб уйига борган Отамирзанинг аҳволини кўриб, турмуш ўртоғининг капалаги учиб кетди.

– Нима гап? Тинчликми? – дея олди зўрға.

– Мени биров сўраб келса, йўқ деб айт. Мен акамнинг уйидаги томда ётаман. Жуда кўп товар олиб келган эдим. Энди мени қамаб юборишади. Мендан рози бўл, хотин, – дея кўздан ғойиб бўлган Отамирза дастлаб акасининг янги битмаган уйининг томига яширинди. Сичқоннинг ини минг танга бўлиб қолган Отамирза эртаси куни шаҳарга бориб бемақсад дайдиб юрди. Кечки пайт юраги така-пука бўлганча опаси Моҳирахонникидан қўним топди. Эртасига яна одатдагидек шаҳарга отланди. Шу куни йўл-йўлакай Тошбулоқ қишлоғи яқинидаги божхона пости ходимлари томонидан юқорида келтирилган ноқонуний моллар бўйича суриштирув-текширув ишлари олиб борилаётганини эшитиб, ичидан нимадир узилиб кетгандай бўлди. Кечқурун опаси ҳам "Токайгача қочиб юрасан? Эркакмисан ўзи? Виждонинг борми?” деб узиб-узиб олган эди. Шунинг учун Отамирза божхона бошқармасига йўл олди...

Суд томонидан судланувчи Отамирза Ортиқовга қилмиши учун энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима тўлаш ва уч йил муддатга ахлоқ тузатиш жазосини ўташ тайинланди. Жиноят жазосиз қолмайди, деб шунга айтадилар-да.

Ҳабиба ЎКТАМ.
Категория: Sevgi dunyosi | Просмотров: 808 | | Теги: Jinoyatchiga aylangan do'stlar | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  May 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz