SHERLAR.BIZ Juma, 19.04.2024, 20:58
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 30 » Йигитали Мамажонов: “Рафиқамнинг ортидан кун кўришни ўзимга эп билмайман”
08:40
Йигитали Мамажонов: “Рафиқамнинг ортидан кун кўришни ўзимга эп билмайман”
Инсон тақдири жуда қизиқ. Баъзилар умр бўйи орзу қилган нарсасига етолмай ўтиб кетади. Агар тақдиримизни ҳам бошқариш таъбир жоиз бўлса, компьютерлаштириб уни истаган алфозга солиш мумкин бўлганда, юрак амрига бўйсуниб иш кўрадиган одамлар умуман қолмасди. Ҳатто муҳаббат, меҳр-оқибат ўрнини ҳам мақсад ва манфаат эгалларди. Ёш актёр Йигитали Мамажонов ҳам бир умр ҳаётини муҳаббатла қуришни орзу қилганди. Ният холис экан, орзусидаги ёрни топди. Кимдир бу муҳаббат ҳам манфаатлар устига қурилган деб ўйлаши турган гап. Аввалига ўзимнинг ҳам фикрим бошқаларникидан қолишмасди. Бироқ Йигиталининг кўзларида порлаб турган севги учқуни бу ўйларимни буткул ўзгартириб юборди. У билан суҳбатимиз асосан ўзи ва турмуш ўртоғи Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ҳақида борди. У атрофдагиларнинг гоҳида пичинг, гоҳида ҳазилга олиб айтган гаплари, тарқалган миш-мишларга ўз муносабатини билдирди.

— Сизни клиплар орқали таниган мухлислар кўп, лекин Райҳон Ғаниева билан турмуш қурганингиздан кейин янада таниқли бўлиб кетганингиз сир эмас. Хўш, тўйдан аввалги Йигитали билан бугунгисининг ўртасида қандай фарқ бор?
— Нима демоқчи эканингизни яхши англаб турибман. Очиғи, ҳаётимда ҳеч нарса ўзгармади десам, хато бўлади. Турмуш қурганимдан сўнг оила нима эканини янада тўлиқроқ ҳис қилдим. Оила бошлиғи, уйнинг эркаги сифатида масъулиятим ошди. Менимча, буни уйланган йигитлар яхши тушунади.

— Ҳар бир йигитнинг ўсмирлик даврида бўлажак турмуш ўртоғи ҳақида бирламчи тасаввурлари, орзулари бўлади. Сизнинг тасаввурларингиз қандай эди?
— Бугун барча сирларни очадиганга ўхшайман-ку (кулиб). Вақти келиб Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева билан турмуш қуришимни хаёлимга ҳам келтирмаганман. Яратгандан фақатгина оқила, онамга ўхшаган қиз учрашини сўрардим. Энг муҳими, у ҳам, мен ҳам бир умр бир-биримизни тушуниб ҳаёт кечирайлик деб ният қилардим. Бугун эса яхши ният ярим давлат деган гапнинг ростлигига амин бўлиб турибман.

— Суҳбатга келишдан аввал бир нарсани ўйлаб қолдим. Бизда Райҳон сингари таниқли юлдузларга севги изҳор қилиш ёки телефон рақамини олиш тугул ёнига яқинлашишнинг, суратга тушишнинг ўзи амри маҳол. Сиз унинг муҳаббатига қандай эриша олдингиз?


— Очиғи, бу нарса қандай содир бўлганига, қандай журъат қилганимга ўзим ҳам ҳайронман. Бироқ кўпчиликка яхши аён турмуш ўртоғим билан клипни суратга олиш жараёнларида танишганмиз. Тасвирга олиш жараёнларининг илк кунларида шунчаки салом-алик қилиб бир-биримизга ўрганиб юрдик. Орадан 3-4 кун ўтгач, иккимиз ҳам қалбан бир-биримизга яқинликни ҳис қилдик. Ростини айтсам, ўша вақтларда қандай ҳолатда бўлганим ҳам ёдимда йўқ. Буларнинг ҳаммаси худди бошқа ҳаётимда бўлиб ўтгандек, гўё.

— Ўртадаги ёш жиҳатидан фарқ ҳам тўсқинлик қилмадими ё бу ҳақида ўйламадингизми?
— Йўқ, нега энди, ўйладим албатта. Лекин у вақтда кўнглимда борини ташқарига чиқариб бўлгандим. Ўртамиздаги фарқ ҳақида шунчаки ўйладим-у, тез орада буни ёдимдан чиқариб юбордим. Чунки киши севган инсони учун ҳамма нарсага тайёр тураркан.

— Ёлғиз фарзанднинг ота-онаси олдидаги бурчи бошқаларникига қараганда ўн чандон юқори бўлади. Ота-онангиз тўйингизга қаршилик қилишмадими?
— Ота-онам бу фикримни эшитиб, ҳайрон қолишди. Чунки институтни эндигина битирганман, уйланишни улар тугул ўзим ҳам ўйламагандим. Онамга бу гапни айтганимдан кейин узоқ ўйланиб қолди-да "Агар ҳақиқатдан ҳам бахтингни топган бўлсанг, биз қаршимасмиз”, деди. Отам эса қароримни қўллаб-қувватладилар. Ахир ҳар бир ота-она фарзандининг бахтини кўзлайди.

— Турмуш қурганингиздан кейин Йигитали ўзининг келажакдаги фаолиятига нуқта қўйди деганларга қандай қарайсиз?

— Нега энди, уйланиш ҳаётнинг тугаши эмас-ку (кулиб). Мен ҳали ёшман, эндигина институтни битирдим. Ҳали мақсадларим катта. "Оскар” олмагунча ҳаракатдан тинмайман.

— Санъаткор аёлга уйланиб, турмуш ўртоғининг ҳайдовчиси ёки продюсери бўлиб ёнида юрганлар ҳам бор-ку. Балки сиз ҳам шундай йўл тутарсиз?
— Очиғи, хотинининг ортидан кун кўрадиган эркакларни биринчидан ўзим, иккинчидан Райҳон ҳам хуш кўрмайди. Эркак киши оила бошлиғи бўлганидан кейин оиласини таъминлай олиши, уйга қайтаётганда жуда бўлмаса қўлида иккита нон билан келиши керак. Ҳали у қадар таниқли актёр эмасман. Шу сабаб ҳам ўзимни тиклаб олиш учун яқинда бир корхонага ишга кирдим. Хотинимнинг ортидан кун кўришни эса ўзимга эп билмайман.[JPG.uz-Saytdan olindi]

— Турмуш ўртоғингиз таниқли хонанда бўла туриб, корхонада ишлашингизга қандай розилик билдирди?
— Эркак кишининг қарорини муҳокама қилишга аёлнинг ҳаққи йўқ. Райҳон қароримга аралашиш у ёқда турсин, ҳатто бу мавзуга тўхталгани ҳам йўқ.

— Сизлар турмуш қурганингиздан кейин қизиқчилар, сўз усталари томонидан турли ҳазиллар тарқалди. Буларга муносабатингиз қандай?
— Эркак кишининг ягона бойлиги бу унинг ғурури, орияти. Менда ҳам жонимданда устун турадиган нарса бу — ғурурим. Очиғи, сиз айтгандек ҳар хил қўпол ҳазиллар эркаклик ғурурим, ҳамиятимга тегди. Назаримда, ўша қизиқчиларимиз, сўз усталари ҳазилларини ҳаддан зиёд ошириб юборишяпти. Ҳамма нарса ўз меъёрида бўлгани маъқул. Ахир эртага кўз-кўзга тушади, деган гап бор (Ўйланиб). Ҳаётимиз паст-баландликлардан иборат. Кечагина одамларни менсимай, оёқ учида кўрсатиб юрган одам орадан ҳеч қанча вақт ўтмай ҳокисор одамга айланганини жуда кўп бор кўрганман. Шунинг учун ҳам ортимиздан айтиладиган ҳар хил гап-сўзларга умуман эътибор бермайдиган бўлдик. Чунки ҳали ҳеч ким бундай гапларни юзимизга келиб айтгани йўқ.

— Йигитали ичкуёв бўлди дейдиганларга қандай қарайсиз?
— Ичкуёв бўлишимнинг ҳам ўзига яраша сабаблари бор. Биз Райҳон билан тўйдан аввал ўзаро маслаҳатлашиб шунга келишганмиз. Райҳонга менинг уйимда яшашни таклиф қилдим. Бироқ унинг ҳали ёш синглиси бор. Агар у мени ортимдан кетса, синглиси ёлғиз қолади. Бундан ташқари, Райҳон ҳаётидаги энг яхши кунларни ўз уйида кўрган. Ўзи учун қадрли бўлган онасини ҳам шу хонадонда йўқотган. Уни ўтмишидан тортиб олишга ҳаққим йўқ. Агар ўрнимда бошқа одам бўлганида ҳам худди шундай йўл тутган бўларди.

— Севгингиз учун кўп нарсадан кечишга мажбур бўлганингиз сезилиб турибди. Хўш, турмуш ўртоғингиз сиз учун нималардан кеча оляпти?
— Ташқаридан қараганда Райҳон эрка қиз бўлиб кўриниши мумкин. Бироқ у ҳам мен учун кўп нарсадан кеча олди ва кечяпти. Фақат бу мухлислар учун парда ортидаги ҳолат, холос. Бу турмушни биз иккимиз ўз хоҳишимиз билан қурдик. Ундаги ҳамма нарса, яхши-ёмон кунлар ҳам, қувонч ва ташвишлар ҳам иккимизники. Демакки, бу оила учун ҳар иккимиз масъулмиз.[JPG.uz-Saytdan olindi]

— Райҳоннинг турмуш қуришидан аввал "Меҳрибонлик уйи”дан бола асраб олиш фикри бор эди. Эшитишимизча, ҳали ҳам бу аҳдидан қайтмаган. Сиз бунга қандай қарайсиз?
— Албатта, унинг фикрини қўллаб-қувватлайман. Талабалик давримда "Меҳрибонлик уйлари”га кўп бориб турардик. Ўша вақтларда қалблари кемтик, кўзлари беғубор орзуларга тўла болаларни кўриб, уйлансам албатта улардан бирортасини ўзим билан олиб кетаман, деган фикр пайдо бўлган. Буни қарангки, бу жиҳатдан ҳам турмуш ўртоғим билан фикримиз бир ердан чиқди. Ахир бундай катта савоб ишга қўл уришни ким ҳам хоҳламайди дейсиз. Аммо ўзимиз фарзандли бўлганимиздан кейингина бола асраб олишни режалаштирганмиз.

— Райҳон қандай турмуш ўртоғ-у, қандай она бўларкин?
— Нимани назарда тутаётганингизни сезгандекман. Турмуш ўртоғим кечки нонуштани ўз қўли билан тайёрламаса-да, эрталабкисини ўзи тайёрлаб, ширинликлар пишириб мени ишга кузатади. Баъзан ТВ орқали пазанда бекалар ҳақида кўрсатувларни кўриб қолса, қўлига варақ олиб ёзишга уринади. Намунали уй бекаси бўла олмаяпманми деб хижолат ҳам бўлади. Лекин мен буни тўғри тушунаман. У санъаткор, ҳозир қиладиган ишлари жуда кўп. Қандай она бўлишига келсак, фарзандлари учун жонини ҳам аямаслигига ишонаман.

Қамариддин ШАЙХОВ суҳбатлашди
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 923 | | Рейтинг: 4.8/4
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz