Чехия ҳукумати томонидан Брно шаҳрида 4 кишини ўлдирганликда гумон қилиниб қидирилаётган америкалик АҚШда қўлга олинди. Бу ҳадқа Ассошиэйтед Пресс хабар берган.
Куни кеча Брнода 4 кишининг жасади топилган, улардан икки нафари Чехиядаги машҳур мусиқа гуруҳи -"Ukulele Orchestra jako Brno" нинг аъзолари бўлишган. Қотиллик марҳумларнинг бирининг уйида содир этилган ва шундан кейин ёнғин юзага келган. Қурбон бўлганларнинг жасади воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар томонидан аниқланган.
Ушбу жиноятда гумон қилиниб Брнода яшайдиган АҚШ фуқароси, 20 ёшли инглиз тили ўқитувчиси Кевин Дахлгрен қидирувга берилган.
Брно полициясига маълумотларига кўра, Дахлгрен Чехиядан Вашингтон аэропортига етиб борганда Америка ҳукумати томонидан ҳибсга олинган. Чехия ҳукуматининг гумондорни суд қилиш учун экстрадиция қилинишини сўраши кутилмоқда