SHERLAR.BIZ Shanba, 20.04.2024, 11:31
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Avgust » 11 » Йиқилганни тепиш керакми ёки видеоси тарқалган машҳурлар ҳақида (таҳлил)
01:36
Йиқилганни тепиш керакми ёки видеоси тарқалган машҳурлар ҳақида (таҳлил)
Эсингизда бўлса, уч-тўрт йил аввал икки санъаткорнинг шахсий муносабатлари акс этган бемаъни лавҳалар қўл телефонларию интернет тармоғи орқали тақалиб кетган, бу “томоша”лардан бехабар одам деярли қолмаганди.
Техника ҳаддан ташқари ривожланиб кетди. Дунёнинг нариги бурчагида юрган танишингиз билан телефон ёки бошқа алоқа воситалари ёрдамида худди қўшни хонада тургандек эркин, бемалол гаплашиш мумкин. Оламнинг турли нуқталарида юз бераётган воқеа-ҳодисаларни саноқли сониялардан кейин нафақат хабардор бўлиш, балки бевоста кўриш имкони ҳам мавжуд. Илгари фотоаппарат, камера сингари “ажойибот”лар казо-казоларда ёки соҳа мутахассисларида бўлса, эндиликда мактаб ўқувчиси ҳам бемалол қўл телефони орқали синфдошларининг жанжали ҳақида “ҳужжатли фильм” тайёрлаб, интернет тармоғи орқали бутун оламга ёйиши мумкин.
Бир тарафдан бундай қулайликларнинг оммалашиб кетгани ҳар биримизни қувонтиради. Ахир эсда қоларли дамларингизни видеолавҳа ёки суратларга муҳрлаб қўйишни ким истамайди?
Гапни узоқдан бошлавордим. Аслида бошқа нарсани гапирмоқчи эдим. Эсингизда бўлса, уч-тўрт йил аввал икки санъаткорнинг шахсий муносабатлари акс этган бемаъни лавҳалар қўл телефонларию интернет тармоғи орқали тақалиб кетган, бу “томоша”лардан бехабар одам деярли қолмаганди.
Таассуфки, бундай томошалар шу билан якун топмади. Ўтган йиллар ичида анча-мунча санъаткорларимизнинг обрўсига соя солувчи суратлар турли воситалар орқали тарқалиб улгурди. Албатта, ушбу “томоша”лар қурбони бўлган санъаткорларимизнинг бирови бу лавҳаларни шунчаки сохтакорлик сифатида баҳолади. Бошқа бирови рақибларнинг кўролмаслигига йўйди. Яна кимдир, ўзининг эҳтиётсизлиги учун пушаймонлик билдирди...
Ўтган ишга салавот айтилади. Бугун ўша мавзуни қўзғаб, яна кимларнингдир дилини оғритиш ниятида эмасмиз. Лекин бир савол кўнгилни хира қилади: Нега бундай фотосуратлар, видеолавҳалар сони тобора кўпайиб боряпти? Бунга сабаб нима? Чиндан ҳам рақибларнинг кўролмаслигими, машҳурларнинг эҳтиётсизлигими ёхуд...
Ҳа, яна бир мулоҳазани тилга олиб ўтмасак бўлмас. Шоу-бизнесда “қора-пиар” деган атама бор. Айримлар атайин одамларнинг эътиборини тортиш, шов-шув кўтариш мақсадида бундай “томоша”ларни ўзи уюштиради. Бундай тажриба Ғарб шоу-бизнеси учун хос хусусият. Наҳотки, бу иллат энди бизда ҳам авж ола бошлади?
Биз Шарқ фарзандимиз. Дунё неча бор турланмасин. Илм-фан қанча тараққий этмасин, ўз миллий қиёфамизни асрашимиз лозим. Ибо, ҳаё, андиша халқимизнинг бебаҳо фазилатларидан. Ўзининг ножоиз ҳолати, хатти-ҳаракатларини одамларга ошкор этиш у ёқда турсин, бошқаларнинг айбини элга овоза қилиш ҳам миллатимизга ёт хусусиятлардан саналади.
Шу ўринда бир ривоят ёдга тушади: Қадим замонда бир йигит кўчада кетиб бораётса, бир девор ортида эркак ва аёлнинг суҳбатини эшитиб қолибди. Қараса деворнинг бир туйнуги ҳам бор. Қизиқсиниб, туйнукдан назар солса, бир эркак ва аёл номашруъ иш билан машғул. Йигит аввал индамай кетмоқчи бўлибди. Кейин эса, “кел, булар ким бўлишса ҳам, бошқаларнинг олдида шарманда бўлишмасин мен кўрган бу ҳолатни бошқалар кўрмасин” дея, ердан битта кесак олиб, ҳалиги туйнукни беркитиб кетибди. Қарангки, вақти соати етиб, дунёдан ўтгач, йигитнинг ана шу қилмиши Яратганга хуш келиб, жаннатга дохил бўлган экан.
Албатта, бу бир ривоят. Аммо, кимларнинг билиб-билмай қилган хатоларнини оламга ёйиб, шу орқали фойда кўраётган, ҳеч бўлмаганда завқ олаётган кимсалар учун бу ривоят ибрат бўлса қанийди?
Бу билан “юлдузлар”имизни ҳам оқламоқчи эмасман. Улар ўз юриш-туришлари, одоб-ахлоқлари учун бошқалардан кўра кўпроқ масъулият ҳис этишлари лозим. Чунки, ҳар қандай замон ва маконда ёшлар эл назаридаги одамлардан андоза олиб келишган. Уларнинг ҳар бир хатти-ҳаракати элнинг, одамларнинг, айниқса ёш авлоднинг диққат-эътиборида бўлади. Шундай экан, машҳурлик шоҳсупасига кўтарилган ҳар бир замондошимиз қадамини билиб босиши, сўзини ўйлаб гапириши талаб этилади. Акс ҳолда, эл аро мисқоллаб топилган обрў-эътибор ботмонлаб совурилиши бор гап.
Қолаверса, томошабинга ҳам жингдек айб бор. Тўғри, бу ҳаётда ҳамма адашади. ҳеч ким хатолардан суғурта қилинмаган. Аммо, машҳурларнинг хатосини топиш, уларнинг ҳаётидаги икир-чикирларгача бохабар бўлишга интилиш “вируси” ҳаммада ҳам озми-кўпми учрайди. Менимча, ҳақиқий мухлис учун санъаткорнинг шахсий ҳаётидан кўра унинг ижоди муҳимроқ бўлиши керак. Ҳар бир санъаткор ҳам аслида ҳамма қатори оддий одам, унинг ҳам ҳаёт тарзи бошқаларникидан у қадар фарқланмайди.
Кимнингдир хатосини қидириш, унинг айбини ҳаммага кўз-кўз қилиш, бошқача айтганда йиқилган одамни турғазиш ўрнига тепкилаш бориб турган нодонликдир.

Хуллас, айтмоқчи бўлганимиз шуки, санъаткорлар ҳаёти билан боғлиқ бундай лавҳаларнинг тарқалиши миллий манфаатларимизга, маданиятимиз обрў-эътиборига, ёшларимиз таълим-тарбиясига зиён келтиради холос. Бу масалада томошабин ҳам, санъаткорлар ҳам, ана шундай томошалардан қандайдир манфаат кутаётган кимсалар ҳам кўзларини каттароқ очишлари талаб этилади.

Соҳиб ИХТИЁР
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 702 | | Теги: Йиқилганни тепиш керакми ёки видеос | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Avgust 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz