Японияда литий-ионли аккумуляторлар учун янги компонент ишлаб чиқилди. У аккумуляторларнинг қувватини ўн баравар ошириш имконини беради.
Гап смартфонлар ва электрмобилларда ишлатиладиган батареялар тўғрисида бормоқда. Япон олимларининг янги ишланмаси, хусусан, смартфонлардан уларни қувват олдирмасдан туриб узоқ вақт фойдаланиш ва аккумуляторларнинг ўлчамини камайтириш имконини яратади.
Ишлаб чиқарувчи компания батареялар учун таркибий қисмларни серияли тарзда ишлаб чиқаришни уч-тўрт йилдан сўнг йўлга қўймоқчи. Ихтирочиларнинг фикрича, мазкур кашфиёт бутун дунёда катта талабга эга бўлади.
|