Статистика |
Hozirda saytda: 5 Mexmonlar: 5 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 8 » Японлар дунёдаги энг митти телефонни яратишди
19:08 Японлар дунёдаги энг митти телефонни яратишди |
Япония ҳудудида фаолият юритадиган Willcom йирик уяли алоқа оператори жуда кичкина вазни 32 грамм келадиган телефонни нмойиш этди. Яратувчиларнинг таъкидлашларича, мазкур телефон дунёдаги энг кичкина ва енгил аппарат ҳисобланади. Кичкина телефонга "PhoneStrap 2" деб ном берилди. Телефоннинг узунлиги 70 миллиметрни, эни 10,7 миллиметрни ташкил қилади. Ускуна телефондан кўра кўпроқ калит осадиган брелокни эслатиб юборади. Аммо унинг шу ҳажмидан бошқа, ҳайрон қолдирадиган томони йўқ. Бир дюйм ҳажмли рангли экранли телефонга қамера ҳам ўрнатилмаган, аммо ИК-порти бор. Телефон фаол режимда гаплашганда 2 соатга, гаплашганда эса 12 кунга етиши мумкин. Willcom вакиллари "Phone Strap 2" телефони асосий смартфон ёки планшетга чиройли қўшимча бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Мазкур ускуна тезкор қўнғироқлар учун мўлжалланган заҳирадаги телефон бўлиши мумкин. "Phone Strap" ўйинчоққа ўхшайди ва чўнтакка оғирлиги тушмайди. "Phone Strap 2" фақат Япония худудида сотилади. Зеро, у бошқа европа мобил тармооқларига тўғри келмайди. darakchi.uz
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 743 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|