Бу қизил сайёрада шу кунгача нималар топилмаган дейсиз. Curiosity марсоходининг навбатдаги сурати коинот ишқибозларини боши берк кўчага олиб кирди. Япония фуқароси суратда калтакесак борлигини кўриб қолди ва Марсда хаёт борлигини инкор этиб бўлмаслигини таъкидлади.
Ушбу сурат NASA расмий сайтида эълон қилинди. Уни кўриб қолган япониялик ўз кашфиёти билан UFO Sightings Daily портали билан ўртоқлашди, мазкур сайт сирли мавжудотлар ва ҳодисаларга бағишланган. Портал муҳаррири Скотт Варинг агар ушбу сайёрада сув борлиги исботланган бўлса, калтакесакнинг бўлиши ҳам табиий ҳол бўлиши мумкинлигини айтмоқда.