2014 йилнинг 11 сентябрь куни Хитойнинг Кобе шаҳрининг ғарбида истиқомат қилувчи Мирей Икете бедарак йўқолганди. 24 сентябрь куни эса қизалоқнинг мурдаси бўлакларга бўлинган ва полиэтилен пакетларига солинган ҳолда уйининг ёнгинасидан топилган. obbo-vsem.ru нашри бу ҳақда маълумот беради. Ўтказилган ДНК таҳлиллари мурда Мирей Икетега тегишли эканини кўрсатган. Бундан ташқари мурданинг олдида унинг кийими ва оёқ кийим ҳам бўлган. Ушбу қотилликда полиция Икетеларнинг оиласи яқинидаги 47 ёшли қўшнисидан гумон қилишмоқда. Айни дамда тергов ишлари олиб борилмоқда.