Статистика |
Hozirda saytda: 5 Mexmonlar: 5 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Fevral » 27 » Японияда 5 тонна захарли модда тўкилиб кетди
21:16 Японияда 5 тонна захарли модда тўкилиб кетди |
Япониянинг Ханамаки шаҳрида жойлашган кимё заводларидан бирида цистернадан таркибида цианид натрий бўлган беш тонна суюқлик оқиб кетди. Корхона маъмуриятининг таъкидлашича, оқиб кетган суюқлик таркибидаги захарли моддалар 125 мингдан зиёд одамнинг ҳаётига зомин бўлиши мумкин эди. Мазкур бахтсиз ҳодисага қор йиғадиган махсус машинанинг эҳтиётсизлиги сабаб бўлган. Машина иш жараёнида бехосдан цистернага тегиб кетган ва унга зарар етказган. Ҳайриятки, суюқлик оқиб, қорга сингиб бораётганида завод ишчилари унинг салбий оқибатларининг олдини олишга муваффақ бўлишган. Шунга қарамай, мутахассислар цианид ер ости сувига тушишга улгурган бўлиши мумкин деб, хавфсирашмоқда. Айни пайт текширув ишлари олиб борилмоқда. Эслатиб ўтамиз, цианид натрий саноатда металл буюмларни руҳ билан қоплаш ҳамда зарҳал беришда ишлатилади. Ушбу модда қаттиқ заҳарланишга сабаб бўлиши мумкин.
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 570 |
| Рейтинг: 5.0/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|