Статистика |
Hozirda saytda: 35 Mexmonlar: 35 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Fevral » 14 » Япония мактабларида "Валентин куни" тақиқланди
16:26 Япония мактабларида "Валентин куни" тақиқланди |
Токио шаҳридаги ўқув муассасалари маъмуриятлари ота-оналарни "валентин талвасасига” берилмасликни ва фарзандларни мактабга жўнатишдан аввал уларнинг портфелларини яхшилаб текшириб чиқишларини сўрашди. Мактаблар маъмурияти ота-оналарнинг электрон почталарига,"Бугун 14 феврал оддий ўқув куни. Сизлардан илтимос, фарзандларингизни мактабга жўнатаётганда уларнинг сумкаларини текшириб, ичида ўқишга алоқаси йўқ нарсалар, хусусан совға ёки шоколадлар йўқлигини кўздан кечиринг!", деган хабар жўнатдилар. Японияда ушбу кун эркакларга шоколад совға қилиш урфга кирган, буни эса севги изҳори эмас, балки эътибор рамзи сифатида қабул қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Сўнгги йилларда шоколад совға қилиш анъанаси, бошланғич мактаб ва ҳатто боғчаларда ҳам кенг тарқала бошлаган. Ҳатто оналар бир-бирларига фахр билан фарзандлари қанча совға олиб келганини муҳокама қилишни одат қилганлар. Айнан шундай ҳолатларга қарши курашиш мақсадида ўқув муассасалари маъмуриятлари жиддий қоидаларни жорий этмоқда. Унга кўра, мактабга ўқиш жараёнига алоқадор бўлмаган нарсаларни (уяли телефон, ишқий откриткалар, ўйинлар, плейрлар) олиб келиш қатъиян тақиқланган.
|
Категория: Sevgi dunyosi |
Просмотров: 743 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|