Главная » 2013»Mart»4 » Январь ойида Қозоғистонда 816 та ўзбек автоси сотилди
11:48
Январь ойида Қозоғистонда 816 та ўзбек автоси сотилди
2013 йилнинг январь ойида Қозоғистон автомобиль бозорида ўзбек машиналарининг улуши 9,3%ни ташкил қилди. 2012 йилнинг худди шу даврида ушбу кўрсаткич 4,87%га етганди. Бу ҳақда Қозоғистон автобизнеси ассоциацияси ҳисоботида маълум қилинган. Ассоциация маълумотларига кўра, "GM Uzbekistan" ҚК автомобиллари савдоси 2012 йилнинг январ ойидаги 176 донадан, 2013 йил биринчи ойида 816 тага кўтарилган. Бу эса "GM Uzbekistan" компаниясига автомобиллар савдоси бўйича қўшни Қозоғистонда иккинчи ўринга кўтарилиб олиш имконини берди. 2012 йилнинг январ ойида у 7-ўринда қайд этилганди. Маълумотларга кўра, Nexia ва Matiz автомобиллари ўз сегментларида яъни мос равишда С ва А синфидаги машиналар савдоси бўйича биринчи ўринни эгаллаган. 2013 йил январ ойида Қозоғистонда 661 дона (2012 йил январда 139 дона) Nexia ва 155 дона (2012 йилда 37 дона) Matiz сотилган. Ассоциация прогнозларига кўра, "GM Uzbekistan" ҚК 2013 йилда Қозоғистонда 2012 (7793 дона) ва 2011 (3829 дона) йилларга нисбатан анча кўп автомобил - 12611 дона сотишга эришади.