2013 йилнинг январ-июл ойларида, республикадаги машинасозлик корхоналари томонидан ўтган йилнинг тегишли даври кўрсаткичларига нисбатан 23,2%га ўсишга эришилган ҳолда, 6290,7 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, тармоқда ишлаб чиқарилган жами маҳсулотнинг умумий саноат ҳажмидаги улуши 18,8% ни ташкил этган. Машинасозлик корхоналари томонидан 145067 дона автомобиллар ишлаб чиқарилди ва ўтган йил кўрсаткичларини 11,2%га ўсишига эришилди.
Шу жумладан, - юк ташиш автомобиллари ишлаб чиқариш 97,5%га; - махсус автомобиллар – 47,6%га; - автобуслар – 28,5%га; - енгил автомобиллар (махсус автомобилларсиз) ишлаб чиқариш 10,4%га ўсди.
2012 йилнинг январ-июл ойларига нисбатан тармоқ корхоналари томонидан автомобил двигателлари (40,4м.), автомобил прицеплари ва яримприцеплар (1,9м.), автомобил ғилдирак дискалари (8,1%) ва аккумляторлар (5,4%) ишлаб чиқариш ҳажми оширилди.
Ўтган йилга нисбатан, қишлоқ хўжалик техникаларини ишлаб чиқариш ҳажмларини ўсиши қайд этилмоқда: трактор прицеплари ишлаб чиқариш – 84,8%га, тракторлар – 82,1%га, йиғиштириб олувчи пресс машиналар – 3,0 мартага, бороналар – 1,9 мартага, ғалла ўриб-йиғадиган машиналар – 44,9%га, трактор ўргичлар ишлаб чиқариш – 31,0%га ўсган.
Шунингдек, электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши таъминланди: контактли изоляцияланмаган симлар (троллейли) ишлаб чиқариш – 39,3%га, шаҳар телефон алоқаси кабеллари – 2,0 мартага, огоҳлантириш-ҳимоя кабеллари – 1,8 мартага, қобиқли симлар – 30,9%га, маиший ўтказгичлар – 13,0%га, ўрнатилувчи ўтказгичлар ишлаб чиқариш – 3,5%га ошди. Шу билан бирга, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан истеъмол товарларининг қуйидаги турлари, яъни кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш – 16,9%га, энергия тежамли лампалар – 45,2%га, телевизорлар ишлаб чиқариш – 20,2%га ўсди.
Manba: Darakchi.uz
|