Главная » 2013»Aprel»29 » Янги Ласеттининг тақдимоти май ойидаёқ ўтказилиши мумкин
20:56
Янги Ласеттининг тақдимоти май ойидаёқ ўтказилиши мумкин
"GM Uzbekistan" қўшма корхонаси шу йилнинг май ойида янгиланган Chevrolet Lacetti моделини тақдим этиши мумкин, ёзга бориб эса у Россия автосалонларида пайдо бўлади.
Бу ҳақда autoua.net сайти хабар берган. Эслатиб ўтамиз аввалроқ Тошкент кўчаларида синовдан ўтказилаётган мазкур янги "Lacetti” автомобилнинг шу йилнинг сентябр ойидан сотувга чиқарилиши маълум қилинганди.
Олд қисмига ниқоб ўралган янги "Lacetti” иккита распредвалли 1,5 литр ҳажмли двигатель ва типтроник технологиясига эга олти босқичли узатмалар қутиси билан жиҳозланга. Euro-5 стандартидаги мазкур янги моделнинг ташқи кўринишида асосан олд қисмига сезиларли ўзгартишлар киритилган.