SHERLAR.BIZ Yakshanba, 22.09.2019, 14:06
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2014 » Mart » 2 » Янги “Кўргим келади” бадиий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди
11:40
Янги “Кўргим келади” бадиий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди
Алишер Навоий номидаги Кино саройида "Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси асосида "Ўзбекфильм” киностудиясида суратга олинган "Кўргим келади” бадиий фильмининг намойиши ва картина ижодкорлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Инсонийлик, меҳр-мурувват, саховат, сабр-бардош, бағрикенглик, аёлга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш каби олижаноб туйғулар ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу фильм томошабинни бефарқ қолдирмайди. Картинада бош қаҳрамон – хонанда Зиёда Алиеванинг бошига тушган ҳаёт синовларидан матонат билан ўта олгани акс эттирилган, дея хабар беради ЎзА.

Халқ орасида ном қозонган ва бир қарашда бахтли кўринган бу аёлнинг оиласи, шахсий ҳаёти муаммолар гирдобида. Енгил ҳаётни орзу қилиб, хорижга ишлаш истагида кетган турмуш ўртоғи фарзанди ва Зиёданинг тақдирига мутлақо бефарқ қарайди. Хонанданинг қизи оғир хасталикка чалинганида, гарчи бегона бўлса-да, меҳр-оқибатли инсонлар қизчанинг яна оёққа туришига кўмак беради.

Фильмда инсоннинг иродаси турли синовларда, энг оғир пайтларда тобланиши мураккаб ва таъсирчан эпизодлар орқали очиб берилган.

Ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст сценарийси асосида яратилган ушбу фильмга ёш киноижодкор Жавоҳир Қосимов ҳамда Баҳриддин Айназаров режиссёрлик қилган. Постановкачи оператор – Музаффар Юсупов. Асосий ролларни Дилноза Кубаева, Сайёра Юнусова, Ҳусан Жўраев, Мубина Назирбоева, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Ёқуб Аҳмедов, Ўткир Муҳаммадхўжаев, Малика Иброҳимова сингари актёрлар ижро этишган.
Категория: Kino yangiliklari | Просмотров: 970 | | Теги: Янги “Кўргим келади” бадиий фильмин | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Mart 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz