Статистика |
Hozirda saytda: 4 Mexmonlar: 4 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 5 » ЯНГИ ФИЛЬМЛАР НАМОЙИШИ БОШЛАНДИ
12:41 ЯНГИ ФИЛЬМЛАР НАМОЙИШИ БОШЛАНДИ |
Республика Киночилар уйида 2012 йилда давлат ва нодавлат киностудияларда тайёрланган фильмлар намойиши бошланди. Ўтган йили таниқли ёзувчи Эркин Аъзам сценарийси асосида режиссёр Аюб Шаҳобиддинов томонидан яратилган “Паризод” фильми Россиянинг Анапа шаҳрида бўлиб ўтган “Киношок – 2012” халқаро фестивалида Гран-прига лойиқ топилди. Бир қатор бадиий, анимацион фильмлар турли халқаро фестиваль ва кинофорумларда муваффақиятли намойиш этилди. “Ватанга хизмат – муқаддас бурч”, “Ўзбекистон – бағрикенг диёр”, “Тарбия мактаби”, “Оила – ҳаёт абадийлиги тимсоли” каби кўплаб ҳужжатли фильмлар томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. 15 март куни бўлиб ўтадиган ижодий конференция олдидан ташкил этилган мазкур намойишда танқидчилар, киношунослар, ёзувчилар, санъат йўналишидаги олий таълим даргоҳларининг профессор- ўқитувчилари, талаба-ёшлар, киномухлислар иштирок этиш имкониятига эга.
ovoza.com
|
Категория: Kino yangiliklari |
Просмотров: 595 |
| Рейтинг: 5.0/11 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|