Франциянинг PSA Peugeot Citroen концерни ва Opel компаниялари ҳамокрлиги янги босқичга кўтарилди ва ўзига хос лойиҳаларга қўл урилди.
Француз автомобилсозлари Hybrid Air модели лойиҳасида иш олиб бормоқдалар ва бунинг эътиборли томони шундаки, янги модел бензинли двигател ва ҳаво ёрдамида ҳаракатланади. Махсус мосламадаги сиқилган ҳаво бензинли двигателга ёрдам бериш билан биргаликда одатдаги ички ёнув двигателига асосланган автомобилларга нисбатан 45 фоизга тежамкор бўлади. Қизиғи шундаки махсус резервуарга ҳаво ҳар тормоз берилган тўлиб бораверади ва алоҳида тўлдиришни талаб қилмайди.
Hybrid Air модели 2016 йилдаёқ харидорларга етиб бориши кўзда тутилган ва дастлаб 100 км масофа учун 3 литрдан ортиқ ёқилғи сарфламаслик кўзда тутилган. 2020 йилдан бошлаб эса бу кўрсаткич 2 литргача тушириши мўлжалланган.