SHERLAR.BIZ Chorshanba, 18.09.2019, 08:33
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 5
Mexmonlar: 5
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Fevral » 3 » Яна бугун унутдинг-а, бир кунга жоним...?
07:58
Яна бугун унутдинг-а, бир кунга жоним...?
Синган кўза ямалгани билан аслидек силлиқ бўлмас экан. Энди уни ғадир будир қирралари бор, силаб сийпалай деган бармоқларимни гохида улар кесиб қонатиб юбормоқда... Қалбим синиб сендан воз кечганимда, ортга қайтиб уни ямашга уриндингу...афсус... барибир қон қақшаётган яна ўзим... Ўзинг синдирасан, майдалайсану, ташлаб юбормайсан, бировга қайта уни ясашга хам бермайсан. Севгинг учун бўлса хам майлийди...шунчаки хархашанг учун борлигим яшатмайди... Сочимда оқ кўпайгани ёшдан бўлса аламмас, юрагим нурагани дарддан бўлса аламмас, юзимдан кулгу кетгани қайғу бўлса аламмас... Биров сочига мафтун бўлганим, бир тош юракка тобе бўлганим.... сени юзингга қарам бўлганим алам қилмоқда.... Я понял... ты для меня лишь игра в которую я уже привык играть, и в которой уже не имею право проиграть! Потому что ярлык игры обозначил не я! А значит выиграть должен я! Йиғлама синглим сен яхшисан, у ёмондир, Худога аён. Лекин сенинг кўз ёшларингга хеч ким арзимайди. Йиғлама синглим, дурдан дурдона кўз ёшларинг бахт онларига асра, кўнгилни синдирма, у нозик, бошқа тикланмас, бахт онларинг олдинда сени кутяпти, ишон, бунга ишонаман, барча кайфиятингни яхши кунларингга асра. Йиғлама синглим, сен яхшисан улар ёмондир, барчасига Худо бир хоким. Бахтсиз инсон бўлмас, вақтинча келган ғамга бўй берма. Сен яхшисан, яхшилик сени кутар. Йиғлама.... Мен сен билан! Хақиқий хурмат ва мухаббат камтарона кўринади, лекин сезилиши жуда дабдабали бўлади! Яхши сўз ёқимли ва енгил...афсуски уни чиқара билиш нақадар оғир ва ёқимсиз. Инсон учун гохо..йўқ, гохомас, хамиша икки оғиз ширин сўз бахт учун етарли! Майли ёлғонми, майли кўнгил учунми, шу яхши сўз ким учундир катта бахт! Кимдир хаётдан мўъжиза кутиб яшайди, ўша инсон учун бир кун сехргар бўлиш бахти ўзимиз учун хам завқли! Сани яхши кўраман, ким бўлсанг хам, нима қилсанг хам, ман учун яхшисан, сан яхши. Яхшисан. Кимга ёмон, лекин манга яхшисан. Сани яхши кўраман! Сени севишга ўрганган кўзларимга билдирдинг аксин, ўзгариб қолганлигинг кўрсатиб, кўзларимни ишонтиролдинг. Сени суюшга ўрганган, забонимдан олдинг эрка сўзларим, айтолмайман энди севгим деб, тилимни хам ишонтирдинг сен Қулоқларим тинглаган оханг, овозингдан мехрни билган, ўргатгандинг юзга уланиб, қизартириб севдиришни хам . Энди қулоқларга овозинг ростдек эштилади янгича, ишонтирдинг уни хам қойил, таниш овоз ишқ эмаслигин. Ана энди асосий дардим, ана энди катта муаммо... билмам қандай юракка йўлни топиб уни ишонтиргансан, сенсизликка ишонмас асло. Унинг калитини билмайман, қулоқ кўзи забони йўқ-ку... Сендан ягона тилак хам шу, энг охирги илтимосим хам. Қандай авраб севдирган бўлсанг, совутиб кет халак юракни. Қойилман...бўш келмадинг.. узоқ вақт мобайнида бўлса хам лекин, жадал ва енгилмасдан муносабатинг қай даражада эканлигини ва қай даражада керак эканлигимни сездира олдинг! Хафаликларга асос қолмади, саволларга ўрин йўқ. Хаммаси аён, асосийси кераклик! Рахмат! Борингга шукр! Енгилдим... бу сафар қалбимгамас, ақлимга! Мағлубиятнинг ғолибликдан устун келадиган тарафи хам шунда! Ўзга йўлларга ўзга мақсадлар Барибир сен томон бурар Қалбимга ёқсин қанча чехралар Барибир бир сени сўрар Хаммаси осонку Сендаги соғинч менда хам тинмайди хамоно Хаммаси оддийку Сени деб турса юрагим қочмоқдан не маъно Келмасанг келма, ўзим бораман Хамоно кутар бўлсанг бас Ёдинга олсанг сенга қайтаман Бошқалар фикри керакмас Хар тонг қуёшдек кулса атрофда Уйғонганим исминг билан Хар тун қучоқлаб ишқин уйқуда Бедорман армоним билан Кимда шаддоду кимда маъюслик Менда эса сен мехрибон Кимлар олов, кимлар тошқин дарё Менда илиқ тафт хукумрон Мани мехрибоним Сендан ўзгасин қалбим танломайди хамоно Жоним мехрибоним Мен томон юрагинг йиғласа қочмоқ не маъно Келмасанг келма, ўзим бораман Хамоно мехринг бўлса бас Бўлмаса бўлмас оташин севган Сендек мехрибоним барибир бўлмас Яна унутдингму мени бир кунга жоним... Тушунмайман эрта тонгдан нима ўзгарди? Ўша қуёш, соф мусаффо, лек етмас хаво... Хотиржамман, шошилмайман, лек юрак халак..нима бўлди, тиним билмас, хавотир қалбим.. Бугун мани унутдинг а...унтутдинг мани.. Нега бир кун унут бўлмас бизни севмаслар?.... Бир он хаёлимдан кетмас бўлсанг, инсофданму ишқ? Азобласа якка мени адолатми ишқ? Мухаббат сен инсофсизсан барчага бирмас, жазоларсан нега доим кўпроқ севганни... Севдиргани юрар ялло, у хисни топтар, буюк хислар маликаси ишқни парчалаб. Нега шунда азоблайсан уларни эмас, сенга вафо қилган суйган қалбларни.. Бугун мани қийнадинг а, қийнадинг мани... Яна унут бўлдим сенга бир кунга жоним... Сен кетганда бир он ўтмай соғинчми бало? Дийдорингдан тўйдим десам қайдан бу алам? Қани кетиб қайтар бўлсанг дарровда менга, йўлда кетиб туриб сани соғиндим десанг... Мухаббатжон тарозини тенг қўйсанг эди... Титраб турсин у хам бир дам рашкдан яшолмай, у хам бўлсин тобе вақтга минутлар санаб, қарам бўлсин рақамларга: қани қўнғироқ? Посбон бўлсин дийдорга зор бўлиб йўлларга... Бугун мендек сенам шундай кун кўрмадингда... Яна бир кун хотирангни тарк этганимдек, қани юрагимни бир кун тарк этсанг эди.. Юраги йўқ мухаббатнинг жойи не юрак? Инсофсиз у бўлса доим қалбга не керак? Рухим жоним бергин мадад, ишқ экан захар, кимларнидир яшнатмоққа битаркан асар. Бугун яна зор қилдинг-а ўзинга жоним... Яна бугун унут бўлди сенга соғинчим...
Категория: Sevgi dunyosi | Просмотров: 437 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
Shaxboz03.02.2013 13:29
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Fevral 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz