Тошкентда икки аёл ва бир боланинг ҳаётига зомин бўлган икки қотил ушланди. Республика бош прокуратураси матбуот хизматининг хабар беришича, 2012 йилнинг 6 декабрь куни пойтахтнинг Яккасарой туманида икки аёл ва улардан бирининг вояга етмаган боласининг жонсиз жасадлари топилди. Уларнинг танасида ўткир-кесувчи буюмдан етказилган жароҳат излари бор эди. Бош прокуратура ва ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбири натижасида жиноят Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи икки шахс томонидан талончилик мақсадида амалга оширилгани аниқланди. Мазкур шахслар ушланди, улардан жиноят жойидан ўғирланган ашёлар олиб қўйилди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноиий иш қўзғатилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
|