SHERLAR.BIZ Juma, 11.10.2024, 19:00
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 22 » Қизим синглисидан мени қизғана бошлади
20:07
Қизим синглисидан мени қизғана бошлади
Қизчам дунёга келди. Яратганнинг менга берган марҳаматидан шу қадар хурсанд бўлдимки, уни еру-кўкка ишонмасдим, суйиб эркалардим...

Аллоҳ хурсандчилиги узоқроққа чўзилсин, дедими, катта қизим бир ёшдан ошганида иккинчи қизалоғимни дунёга келтирдим. Она сутидан эрта ажраган, сингилчаси туғилиб, "опа” бўлиб қолган қизим қовоғини соладиган, маъюс тортиб йиғлайдиган бўлди. Гарчи ҳали кичик бўлса-да, унга руҳан қийин эканлигини тушунардим. Шунинг учун кичигим ухлаган вақтларда уни эркалашга, кўчага чиққанимда ҳам кўпроқ ўзим билан олиб юришга ҳаракат қилардим. Орадан икки йил ўтиб, у 3 ёшга тўлди. Бир куни у менга шундай бир савол бердики, тилим айланмай, нима дейишни ҳам билмай қолдим.

— Ойи энди мени ёмон кўрасизми? — сўради йиғламсираб қизим.

— Йўқ, асло. Нега ундай деяпсан қизим?

— Ҳар доим синглимни кўтариб юрасиз, ёнингизда олиб ётасиз, ўпасиз..

— Сени ҳам кўтараман, ёнимда олиб ётаман, ўпаман-ку, қизим...

— Йўқ, уни кўпроқ ўпасиз...

Ёш тўлган кўзларига бир зум қараб турдим-да, шу саволни берган қизим энди жавобимни ҳам тушунади деган фикрда олдига тиз чўкдим. Жажжигина қўлларини ушлаб, юзларидан, қўлларидан ўпдим... Сўнг шундай дедим:

— Сен мени катта қизимсан. Мени биринчи фарзандимсан. Синглинг кичик бўлгани учун унга қарашимиз керак, сен ҳам кичиклигингда шундай қараганман қизим. Энди ёнимда сен борсан, менга дастёрсан. Уни кўтарганим, олиб ётганим, ўпганим сени ёмон кўраман дегани эмас. Мен аввало, сени кейин синглингни яхши кўраман, дедим.

Шу гапимдан кейин қизалоғимнинг кўзлари кулди. Энди ҳар сафар синглисини кўтарсам, ўпсам олдимга келиб: "Мен биринчи қизингизман, мени биринчи яхши кўрасиз-а?” деб кўзларим билан тасдиқлашимни кутади. Қизалоғимнинг ўша саволи, у ҳис қилган туйғулар ҳар қандай фарзанднинг хаёлидан ўтса керак. Шунинг учун катталар "фарзанд қанча бўлса ҳам ҳаммасини бирдек кўриш керак”, дейишаркан. Бу албатта осон эмас...

Умида, Тошкент шаҳри
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 695 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz