SHERLAR.BIZ Juma, 26.04.2024, 12:56
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 16 » Ижтимоий тармоқми ёкиижтимоий тўр?
09:55
Ижтимоий тармоқми ёкиижтимоий тўр?
Бугунги кунда Интернет
нималигини билмайдиган одам
топилмаса керак.
Интернетнинг имкониятлари
чексизлиги ҳақида-ку
гапирмаса ҳам бўлади. Ундаги
имкониятлар кун сайин, соат
сайин кўпайиб бораётгани
фойдаланувчиларни янада
қувонтиради. Кейинги
йилларда пайдо бўлган
шундай имкониятлардан бири
—ижтимоий тармоқлар (инглиз
тилида — Social Network)
аллақачон кўпчилигимизнинг
тез-тез "қадам ранжида
қилувчи” сайтларимизга
айлангани ҳам айни ҳақиқат.
Ижтимоий тармоқлар нима
ўзи? Бу саволга Интернет
уммонидан шундай жавоб
топишингиз мумкин: Ижтимоий
тармоқ — интерфаол кўп
фойдаланувчиларга эга веб-
сайт бўлиб, уни тармоқ
иштирокчиларининг ўзлари
тўлдиришади. Бундай сайтлар
автоматлаштирилган
ижтимоий муҳит шаклида.
Улар умумий қизиқиш
бирлаштирган
фойдаланувчилар гуруҳининг
ўзаро мулоқот қилишига
имкон беради. Мавзули,
айниқса, бирон соҳага оид
форумлар ҳам шумлар
жумласидандир, улар сўнгги
пайтларда жуда фаол
ривожланмоқда.
Юқоридаги таърифдан
ижтимоий тармоқларнинг
нималигини тўла англаб
етмаган бўлсангиз, "Менинг
бунга алоқам йўқ!” дейишга
ошиқманг. Балки, шундай веб-
сайтларнинг номлари сизга
таърифидан кўра яқинроқдир:
Facebook, LiveJournal, Twitter,
odnoklassniki.ru , vkontakte.ru,
mirtesen.ru... Ҳа, бу номлар
сизга аллақачон таниш! Чунки
бу сайтлардан
фойдаланувчилар сони жадал
тарзда кўпайиб бораяпти. Буни
статистика маълумотлари ҳам
тасдиқлайди.
Нима бўпти, ижтимоий
тармоқлардан
фойдаланишнинг ҳеч қандай
ёмон томони йўқ, ахир улар
фойдаланиш учун ташкил
қилинган, дерсиз? Тўғри,
юқорида саналган веб-
сайтларнинг афзалликлари,
ижобий томонлари кўп. Келинг,
кўнглимизни хотиржам қилиш
учун шулардан айримларини
санаб ўтамиз.
Биринчидан, бу сайтларда
рўйхатдан ўтган ҳар бир
фойдаланувчида танишлари,
дўстлари, ҳамкасблари ва
ҳ.к.ларни топиш имкони
туғилади. Баъзан
фойдаланувчи топади, баъзида
эса фойдаланувчини
топишади. Ҳаётда алоқаларни
сақлаб қолиш, давом эттириш
жуда муҳим. Дунё ҳаракатда,
одамлар ҳаракатда,
изланишда. Бундай шароитда
яқинлар ва танишлар билан
алоқани йўқотиб қўйиш ҳеч
гап эмас. Лекин ижтимоий
тармоқлар одамга уларни
топиш ва унутмаслик
имконини беради. Шундай зўр
имкониятдан фойдаланмай
бўладими!
Иккинчидан (бу ҳам жуда
муҳим), ҳар бир фойдаланувчи
янги таниш ва ўзи қизиққан
нарсага қизиқадиган дўстлар,
ҳамфикрлар топиши мумкин.
Бунинг ҳеч қийин жойи йўқ,
"Сен нимага қизиқасан?” деб
сўровнома ўтказиш ҳам шарт
эмас. Ўзи қизиққан гуруҳга
кириш кифоя. Қолганини эса
веб-сайтнинг ўзи бажаради.
Виртуал танишчилик
ҳақиқатга айланиши ҳам
мумкин... Шундай қилиб,
ижтимоий тармоқ — янги
таниш орттиришнинг янги
усулларидан бири (бу усулдан
фойдаланаётган йигит-
қизларнинг сони ҳақида
маълумот келтиришнинг
ҳожати йўқ). Лекин янги
танишчилик ҳар доим ҳам
фойдали бўлавермайди.
Учинчидан, ижтимоий
тармоқларда ўз суратлари,
видеоларини блогга қўйиш
билан бирга бошқа
фойдаланувчиларнинг
суратлари, видеороликларини
томоша қилиш, изоҳ
қолдириш, баҳо бериш
имконияти мавжуд. Вақт
ўтказишнинг бундан-да
кўнгилочар турини ўйлаб
топиш мумкинми ахир!
Ижтимоий тармоқларнинг бу
каби кўнгилочар
имкониятлари жуда кўп. Бу
имкониятлар
фойдаланувчининг асабларини
бўшаштиради, виртуал
мулоқотдан оладиган завқини
оширади, кайфиятини
кўтаришга ёки "шунчаки
вақтини ўлдириш”га (агар
вақтнинг қандай ўлишини
билмоқчи бўлсангиз, сиз ҳам
ижтимоий тармоқларда
танишларингизнинг
фотосуратлари,
видеороликларини томоша
қилиб, изоҳ қолдиринг) ёрдам
беради.
Тўртинчидан, ижтимоий
тармоқларда бирор ҳодиса
ҳақидаги фикрингизни
билдиришингиз, ҳаётингиздаги
янгиликларни эълон
қилишингиз, бошқаларнинг
янгиликларини ўқишингиз,
уларга изоҳ ёзишингиз мумкин.
Бу ҳам виртуал мулоқотнинг
ўзига хос кўриниши.
Хуллас, ижтимоий
тармоқларнинг афзалликлари
жуда кўп. Ҳаммасини санаб
ўтириш шарт эмас. Чунки
асосийлари юқорида санаб
ўтилганлари. Айнан шу
афзалликлар
фойдаланувчиларни ижтимоий
тармоқларга жалб қилади ва
рўйхатдан ўтишга ундайди.
Фойдаланувчилар учун бу
жиҳатлар жуда муҳим, аммо
уларнинг ҳаммаси ҳам
ижтимоий тармоқларнинг
салбий жиҳатлари борлигини
ўйлаб кўрмайди. Ваҳоланки,
ҳар бир нарсанинг оқ томони
бўлганидек, қора томони ҳам
бўлади.
Ижтимоий тармоқларнинг
"қора томони” нима бўлиши
мумкин, дейсизми? Агар сиз
бу саволга жавоб
тополмаётган бўлсангиз,
демак, бу ҳақда умуман ўйлаб
кўрмагансиз. Бугунги кунда
Интернетдан фойдаланадиган
рус тилида сўзлашувчилар
орасида odnoklassniki.ru
сайтида рўйхатдан ўтмаганлар
жуда кам топилса керак.
Албатта, ўқувчилик йиллари
ҳамманинг хотирасида бир
умрга муҳрланиб қолади.
Йиллар ўтиб, қадрдон
синфдошларни кўриш,
гаплашиш истаги туғилиши
табиий. Бироқ улар билан бир
кун гаплашарсиз, икки кун
гаплашарсиз, кейин ўз
ташвишларингиз, ишингиз
билан банд бўлиб
кетганингизда, доимо алоқада
бўлишни хоҳлаётган
синфдошларингизнинг
хабарларига ҳар доим ҳам
жавоб беришга вақт топа
оласизми? Тиғиз пайтда сизни
безовта қилган
синфдошингиздан (ваҳоланки,
уни ўзингиз сайтда ўтириб
қидирган, тоабад дўст бўлишни
таклиф этган бўлишингиз
мумкин) жаҳлингиз
чиқмайдими? Эҳтимол,
синфдошларингиз ҳам сиз каби
банд одамдир, ҳуда-беҳуда
хабар ёзавериб, ғашингизга
тегмас. Лекин агар сиз бу
сайтда чиндан ҳам
синфдошларингизни топиш
мақсадида рўйхатдан ўтган
бўлсангиз, бошқалар,
бегоналарнинг суратларини
томоша қилишингиз, улар
билан мулоқот
қилишингизнинг нима кераги
бор? Демак, ўзингиз ҳам
вақтингизни совуришга мойил
экансиз-да?!
Балки, нотанишлар билан ҳам
мулоқот қилишнинг фойдали
томонлари бордир. Балки, бу
тармоқлар айнан нотанишлар
билан мулоқот ўрнатиш учун
керакдир. Чунки танишлар
билан электрон почта ёки уяли
(уй) телефон орқали ҳам
бемалол мулоқот қилиш
мумкин. Аммо сизга жонли
мулоқотдан кўра ижтимоий
тармоқдаги мулоқот кўпроқ
маъқул. Майли. Лекин бугун
ижтимоий тармоқларга
жойлаштирилаётган
фотосуратлар,
видеороликларнинг ахлоқий
мазмуни ҳақида ҳеч ўйлаб
кўрганмисиз? Танишу
нотанишларнинг суратларига
эътибор берган бўлсангиз,
уларда яримяланғоч
алпоздагилар ҳам, бемалол
ясланиб ётганларни ҳам, ҳатто
ичкийимдагиларни ҳам
кўрасиз. Ваҳоланки, бундай
суратларни ҳаммага намойиш
қилиб, ижтимоий тармоққа
жойлаштириш тугул, бу
алпозда суратга тушишнинг
ўзи ноқулайлигининг ўша
танишу нотанишларга умуман
қизиғи бўлмаса керак. Қизиғи,
тармоқдан фойдаланувчилар
кўпроқ ана шундай
фотосуратлару
видеороликларга кўпроқ
эътибор қаратишади, изоҳ
қолдиришдан, баҳо беришдан
эринишмайди. Баъзи
фойдаланувчилар эса
бировнинг шахсий мулки
саналган бу суратларга шундай
хунук изоҳлар
қолдиришадики... Шундай
хунук ва тилга олиб
бўлмайдиган сўзларни
ёзишадики... Тўғри, фото ва
видеоларга, умуман шахсий
саҳифага кириш ҳуқуқини
чеклаб қўйиш, яъни фақат
"дўст” мақомидаги
одамларгагина бериш мумкин.
Бироқ тармоқнинг бу
функцияси ҳар доим ҳам иш
беравермайди. Биринчидан,
ундан фойдаланишни
кўпчилик истамайди.
Иккинчидан, сиз янги
"дўстлар”ингиз қандай ҳунар
кўрсатишини билмайсиз.
Балки, сизнинг саҳифангизда
хунук изоҳларни айнан ўшалар
қолдирар...
Хуллас, ижтимоий тармоқлар,
шунча афзалликларига
қарамай, бировнинг шахсий
ҳудудига кириш имконини
берадиган веб-сайтлардир. Сиз
ўзингизни мен янги таниш
орттиряпман, дўстларим,
яқинларим, синфдошларим
билан алоқани сақлаяпман,
деб ўйлашингиз мумкин,
аслида эса, ижтимоий
тармоқнинг ашаддий
фойдаланувчисига айланиб
боряпсиз. Сиз виртуал
мулоқотнинг мазасини тотиб,
усиз кун ўтказолмайдиган
бўлиб қоляпсиз. Шунинг учун
ҳам ҳар куни ижтимоий
тармоқлардаги
саҳифаларингизга киришни
канда қилмайсиз...
Энди, барча баҳоналарни
нарига суриб, ўйлаб кўринг:
ижтимоий тармоқларда
рўйхатда ўтишдан мақсад
нима? Бу ҳаракатларнинг
натижаси алал-оқибат битта —
вақтни беҳуда совуриш
эмасми?! Ахир сиз аллақачон
ҳамма синфдошларингизни
топиб, телефон рақамларини
билиб олганингизга қарамай,
odnoklassniki.ru га кунда-
кунора кириб турибсиз,
сайтдан чиқиб кетолмаяпсиз-
ку. Мингга яқин таниш
орттирсангиз-да, яна янги
танишлар орттиришдан
тийилолмаяпсиз. Шунча
танишнинг менга нима кераги
бор, деёлмаяпсиз. Вақтингизни
беҳуда совуриш сизга завқ
бағишлаяпти. Демак, сиз
аллақачон ижтимоий тўрга
илиниб бўлгансиз. Чунки
ижтимоий тармоқ ижтимоий
тўрнинг айнан ўзи. Тўрга
илинган одамнинг чиқиб
кетиши осон эмас...
Фактлар:
* vkontakte.ru дан
фойланувчилар сони 30
миллиондан ошиб кетди.
* Интернетда пайдо бўлган
биринчи ижтимоий тармоқ
1996 йилда очилган
classmates.com эди. Роппа-роса
ўн йилдан сўнг — 2006 йилда
рус тилидаги талқини
odnoklassniki.ru очилди.
* Never Ending Friending
тадқиқоти муаллифлари
хулосасига кўра, бугунги кунда
Интернетда ўтказилаётган
соатлар сони ортишига асосий
сабаб — ижтимоий тармоқлар.
* Аксарият ходимлар иш
вақтининг катта қисмини
odnoklassniki.ru да
ўтказаётганини тахмин қилган
кўплаб иш берувчилар
odnoklassniki.ru сайтига
киришни чеклаб қўйишяпти.
* Украинанинг катта
шаҳарларида ҳар бешта
одамдан бири odnoklassniki.ru
сайтида рўйхатдан ўтган.
Луғатга назар ташлаймиз:*
Social Network — ижтимоий
тармоқ (рус тилида —
"социальная сеть”: "сеть”
сўзини эса тармоқ ёки тўр деб
таржима қилиш мумкин).
* Twitter — инглиз тилидан
таржима қилганда "чуғур-
чуғур, вижир-вижир, сайраш”
деган маънони беради.
* Twit — инглизча сўз бўлиб,
аҳмоқ, тентак деган маънони
англатади.
* Facebook — "face” юз, "book”
эса китоб дегани.
* LiveJournal — тирик журнал
маъносини беради.
ovoza.com
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 658 | | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 1
ChustMedia16.04.2013 14:15
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz