SHERLAR.BIZ Sheshanba, 15.10.2024, 18:04
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » May » 26 » Ижарада турмоқчимисиз? Ижара билан боғлиқ 10 та масала
09:17
Ижарада турмоқчимисиз? Ижара билан боғлиқ 10 та масала
Ҳамманинг ҳам шаҳардан уй сотиб олишга қурби етмайди. Шунинг учун ижарада туришга мажбур бўлишади. Сўнгги пайтларда таҳририятимизга мазкур масала – уй-жойлар ижараси муаммолари юзасидан кўплаб мурожаатлар бўлмоқда. Мақола айнан мана шундай мурожаатлар асосида тайёрланди.

Мен Тошкент шаҳрида вақтинчалик ишлаётганлигим учун оилам билан ижарада тураман, - деб ёзади Чилонзорда яшовчи Фарҳод. Яқинда участка нозири келиб, биз бу ерда рўйхатда турмаслигимиз сабабли, чиқиб кетишимиз лозимлигини айтди. Уй эгаси эса бизни ҳозир яшаб турган уйга вақтинчалик рўйхатга ўтказишга рози бўлмаяпти. Бу борадаги қонун-қоидалар қандай?

Юқоридаги каби ҳолатлар ҳаётимизда жуда кўп учрайди. Шу боис уй-жойни ижарага берувчи ва ижарачи ўртасида қандай шартномалар тузилиши бўйича қонунчиликда белгиланган меъёрлар билан танишамиз.

Аввало, ижарада турувчи ҳам ижарага берувчи ҳам ижара шартномасини ўзаро келишув асосида эмас, балки давлат нотариал идорасидан ўтказган ҳолда тузиши лозим.

Ижарага берувчи қандай ҳужжатларни тақдим этиши керак?

1. Кўчмас мулкнинг ижарага берувчига мулк ҳуқуқи асосида тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжат ва нусхаси.
2. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг маълумотномаси ва бинолар, иншоотларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда нусхаси.
3. Ижарага берилаётган уй, квартира ва уларнинг бир қисмида доимий рўйхатда турувчи шахслар ҳақида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан берилган маълумотнома ёки уй дафтаридан кўчирма.
4. Доимий рўйхатга олинган шахсларнинг розилиги.
5. Васийликдаги шахсга қарашли бўлган кўчмас мулк бир йилдан ортиқ муддатга ижарага берилганда васийлик ва ҳомийлик органларининг розилиги.
6. Хусусийлаштирилган уй ёки квартиранинг бир қисми ижарага берилганда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан берилган хусусийлаштиришда розилик берган шахслар ҳақидаги маълумотнома ва уларнинг розилиги.
7. Кўчмас мулк эгаси ўзининг СТИР (Солиқ тўловчининг индентификацион рақами)ни тақдим этиши керак.

БИЗНИ ЧИҚАРИБ ЮБОРИШМОҚЧИ…

"Биз уч йилдан буён бир жойда ижарада турамиз. Ижара ҳақини ва тўловларни вақтида тўлаймиз. Яқинда уйни таъмирлатиш керак, деганимизда уй эгаси бизни чиқариб юбормоқчи бўлди. Бу ҳолатда ким ҳақ?", деб савол берган Феруза Каримова.
Ижарага берувчининг мажбуриятлари ҳам қонунда белгилаб қўйилган ва ижарачилар бу мажбуриятларни талаб қилишга ҳақли.

Мажбуриятлар қуйидагилардан иборат:

1. Ижарага берувчи ижарага олувчига доимий яшаш учун яроқли бўш уй-жойни бериши лозим.
2. Ижарага берувчи ижарага берилган турар-жой жойлашган уйдан тегишли даражада фойдаланиш ҳуқуқига ҳам эга.
3. Ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига зарур коммунал хизмат кўрсатиши ёки хизмат кўрсатилишини таъминлаши, кўп қаватли уйнинг умумий фойдаланиладиган мол-мулки ва турар-жой биносида жойлашган коммунал хизмат кўрсатиш қурилмалари таъмирланишини таъминлаши лозим.

ИЖАРАГА ОЛУВЧИ РИОЯ ЭТИШИ ЛОЗИМ…

Одил Алимов,
тадбиркор, Зангиота тумани:
Уй-жойни ижарага олгандан сўнг, ўша жойда уй эгасидек яшашга ҳақимиз борми?
Ижарага олувчи ҳам қуйидаги мажбуриятларга амал қилиши лозим:

1. Ижарага олувчи ўзи билан бирга доимий яшаб, уй-жойни ижарага бериш шартномасининг шартларини бузаётган фуқароларнинг хатти-ҳаракатлари учун ижарага берувчи олдида жавобгар саналади.
2. Ижарага олувчи, шунингдек, унинг оила аъзолари бошқа фуқароларни оила аъзоси сифатида уй-жойни ижарага олиш шартномасига киритишни талаб қилишга ҳақли.
3. Ижарага олувчи ва у билан бирга доимий яшайдиган фуқаролар умумий келишувга биноан ва ижарага берувчини олдиндан хабардор қилган ҳолда вақтинча яшовчиларга (фойдаланувчиларга) уй-жойда бепул яшаб туришлари учун рухсат этишга ҳақлидирлар.
4. Қонун ҳужжатларининг жон бошига тўғри келадиган уй-жой майдони нормаси ҳақидаги талабларига риоя этилмаса, ижарага берувчи вақтинча яшовчиларнинг яшаб туришларини тақиқлаб қўйиши мумкин.

ИЖАРА ҲАҚИ НИМА АСОСИДА БЕЛГИЛАНАДИ?

Ўзбекистон Республикасининг "Уй-жой тўғрисида"ги Қонунига кўра, уй-жой учун тўланадиган ҳақнинг миқдори тарафларнинг ўзаро келишувига биноан уй-жойни ижарага бериш шартномасида белгилаб қўйилади. Қонунга мувофиқ, уй-жой учун тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдори белгилаб қўйилган бўлса, шартномада белгиланган ҳақ ана шу миқдордан ошмаслиги лозим.

ИЖАРАГА БЕРУВЧИ ҚАНЧА СОЛИҚ ТЎЛАЙДИ?

Ҳозирги пайтда аксарият кўчмас мулк эгалари юқорида келтирилган тартиб ва қоидаларни чеклаб ўтиб, оғзаки келишувлар асосида уй-жойни ижарага бериши сир эмас. Бунинг асосий сабаби эса солиқ тўлашдан қочиш…
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ фуқароларнинг уларга тегишли бино, иншоот ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни ижарага беришдан олинадиган даромадлари мулкий даромад ҳисобланади. Бироқ аксарият кишилар солиқ тўловларидан қочиб, ноқонуний равишда ижарага одам қўйишга уринишади. Бундай фаолият қонунда тақиқланган.

Давлатимиз раҳбарининг 2011 йил 30 декабрдаги Қарорига кўра, жисмоний шахсларга турар жойнинг 1 квадрат метр учун (умумий майдондан келиб чиқиб) ижара тўловининг энг кам миқдори унинг жойлашган жойига қараб белгиланадиган бўлди. Жумладан, Тошкент шаҳрида 3 минг, Нукус шаҳри ва вилоятга бўйсунадиган шаҳарларда 2 минг, бошқа аҳоли пунктларида минг сўм бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдорлари ўрнатилди. Шунга биноан, агар фуқаро турар жойни ижарага бериш шартномасига кўра, умумий майдони 150 кв.метр бўлган жойни ҳар ойда 100 минг сўм миқдорида ижара ҳақига шартнома тузган бўлса, Тошкент шаҳрида белгиланган меъёрларга мувофиқ бундай майдондан ижара ҳақининг 1 ойлик минимал миқдори 450 минг (150×3000) сўмдан кам бўлмаслиги лозим.

РЎЙХАТГА ҚЎЙИШ НИМА БЎЛАДИ?

Агар фуқаро ўзи фаолият юритаётган жойдан ижарага уй олиб, ижара шартномасини қонуний равишда тузган бўлса, бемалол ўзи ижарага олган хонадонга вақтинча рўйхатдан ўтиши мумкин. Бунинг учун ижарага берувчининг розилиги, ишхонаси ва маҳалладан маълумотнома олиниб, квартира жойлашган ҳудуддаги ички ишлар идорасига мурожаат қилинади.

УЙ-ЖОЙ ИЖАРАСИНИ ҚАЙТАРИШ ШАРТЛАРИ

Қонунга кўра, ижара шартномаси тўхтатилгач, ижарачи мулк, ер ва бошқа табиий ресурсларни шартномада айтиб ўтилган ҳолатда ижарага берувчига ўз вақтида қайтаришга мажбурдир. Агар ижарачи ижарага олинган мулкнинг ҳолатини ёмонлаштирган бўлса ёки уни ўз вақтида эгасига қайтармаса, шунинг оқибатида етказилган зарарни ижарага берувчига тўлашга мажбур.

ХУЛОСА ЎРНИДА

Айтиш жоизки, уй-жой ижараси бўйича барча қонун-қоидалар белгилаб қўйилган бўлса-да, кўпчилик ноқонуний ҳаракат қилишади. Бунинг оқибатида эса турли муаммолар вужудга келади. Агарда сиз ижарада турмоқчи бўлсангиз, уй-жой ижарасини қонуний равишда амалга оширишга ҳаракат қилинг. Албатта, бу осон кечмайди. Аммо барча фуқаролар белгиланган тартиб, қонун-қоидаларга амал қилишса, ижарага берувчилар ҳам қонуний иш тутишга мажбур бўлишади. Шунда ортиқча муаммоларга ўрин қолмайди.

Моҳитобон БУЗРУКОВА,
Ҳасан МЎМИНОВ тайёрлади.
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 919 | | Теги: Ижарада турмоқчимисиз? Ижара билан | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  May 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz