Главная » 2013»Aprel»23 » Ивановични тишлаб олган Суарес газеталарда ваҳший образда тасвирланди (фото)
23:50
Ивановични тишлаб олган Суарес газеталарда ваҳший образда тасвирланди (фото)
21 апрел куни Англия примъер лигаси 34-туридан ўрин олган "Ливерпул" ва "Челси" клубилари ўртасидаги ўйинда ҳунар кўрсатган Луис Суарес европа мабуотининг биринчи саҳифаларига муҳрланди.
Жамоаси 1-2 ҳисобида енгилаётган бир пайтда Ливерпулнинг уругвайлик ҳужумчиси рақиб жамоа ҳимоячисига кутилмаганда ташланиб қолди ва бир зумда антиқаҳрамонга айланди, қолди.
"Челси" ҳимоячиси Бранислав Ивановичнинг қўл мушагини ёввойи ҳайвондек тишлаб олган Суареснинг тупроғи афтидан афсонавий боксчи Майк Тайсон билан бир жойдан олинганга ўхшайди.
Биласиз, Майк тайсон 1997 йилда чемпионлик баҳсида Эвандер Холлифилднинг қулоғини тишлаб узиб олган эди. Лекин 2012 йилда улар янги бир дўконнинг очилишида иштирок этиб ярашиб олишганди.
Дарвоқе, ушбу воқеадан кейин Тайсон футболчининг интернетдаги блогига аъзо бўлган. Ким билади, балки Тайсон ўзига ўхшаган тишлоғич спортчи билан яқинроқ танишиб олмоқчи бўлгандир.
"Ливерпул" жамоаси маъмурияти эса футболчини ушбу ҳаракати учун жаримага тортган. Буни Суареснинг ўзи хабар қилган, лекин қанча миқдорда жарима тўлашини айтиб ўтмаган. Спортчи қилган иши учун кечирим сўраган.
Душанба куни чоп этилган инглиз нашрлари эса ушбу воқеани одатга кўра шов-шув даржасига олиб чиқишди ва "ёввойи" Суарес қандай тасаввур қилган бўлсалар, шундай тасвирлашга уринишди. Қуйида ушбу расмлар билан танишишингиз мумкин.