Статистика |
Hozirda saytda: 37 Mexmonlar: 37 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Fevral » 9 » iTunes орқали сотилган мусиқалар 25 миллиардга етди
19:34 iTunes орқали сотилган мусиқалар 25 миллиардга етди |
Apple компанияси iTunes Store дўкони орқали сотилган мусиқий файллар сони 25 миллиардга етганини хабар қилди. Мусиқа, фильм ва телекўрсатувлар савдосига мўлжалланган iTunes Store дўконидан сотиб олинган 25- миллиардинчи таронани Чейза Бухнинг Monkey Drums қўшиғи бўлди. Уни германиялик Филип Люпке исмли фойдаланувчи ҳарид қилди. Apple компанияси миннатдорчилик сифатида Люпкега қиймати 10 минг евро бўлган совғали ваучерни тақдим қилди. Ушбу пулларни у фақатгина iTunes Store дўконидан мусиқа, фильм ва иловалар ҳарид қилишга сарфлаши мумкин. iTunes Store дўконидан ўрин олган қўшиқлар, фильмлар ва электрон китоблар Apple ускуналари учун мўлжалланган. Магазин 119 мамлакатда фаолият кўрсатади. Apple вакилларининг таъкидлашича, ҳар дақиқада iTunes Storeдан 15 мингта мусиқа юклаб олинади. Дўкондаги мусиқа iTunes Plus форматида сақланади: у сониясига 256 килобайтни инобатга олиб, DRM- ҳимоясиданҳоли ҳисобланади. iTunes Store каталогида 26 миллиондан ортиқ комозиция мавжуд. Контентнинг шахсий Google Play дўкони Google компаниясида ҳам мавжуд, у Apple компаниясининг мобил ускуналар бозоридаги рақиби ҳисобланади.
|
Категория: Mobil telfonlar |
Просмотров: 635 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|