Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Aprel » 20 » ИТБ Боенг сотиб олиш учун Ўзбекистонга $190 млн. кредит ажратади
01:01 ИТБ Боенг сотиб олиш учун Ўзбекистонга $190 млн. кредит ажратади |
Ислом тараққиёт банки Boeing 767-300ER русумли иккита самолётни харид қилиш учун Ўзбекистонга 190 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратади.
«Новый Век» газетасининг ёзишича, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси 2008 йилнинг ноябрь ойида Американинг «Boeing» компанияси билан Boeing 767-300ER русумли тўртта самолётни харид қилиш бўйича шарнома имзолаган эди.
Уларнинг умумий қиймати қарийб 390 миллион АҚШ долларига тенг. 2012 йилнинг февралида эса Ўзбекистон авиакомпанияси томонидан тайёраларнинг илк жуфтлиги олиб келинди. Яна иккита лайнер жорий йилда мамлакатимизга келтирилади.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиапарки Ғарб мамлакатлари томонидан ишлаб чиқарилган самолётлардан фойдаланишни маъқул кўрмоқда. Ўзбекистон авиакомпанияси Собиқ иттифоқ даврида ишлаб чиқарилган лайнерлардан фойдаланишга бутунлай чек қўйгани ҳақида аввал маълум қилган эди.
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 565 |
| Рейтинг: 5.0/4 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|