Главная » 2013 » Avgust » 19 » Италиялик аёлларга пошнали туфли кийиш тақиқланди
23:01
Италиялик аёлларга пошнали туфли кийиш тақиқланди
Италиянинг Кампороссо шаҳри маъмурияти болалар учун мўлжалланган маҳаллий истироҳат боғида ёш оналарга пошнали пойабзалда сайр қилишни тақиқлади.
Маълум бўлишича, пошналар боғнинг ўйин зоналарига ётқизилган янги антитравматик қопламани шикастлаётган экан. Айтиш жоизки, болалар боғининг қурилиши шаҳар маъмуриятига 50 минг еврога тушган. Қимматбаҳо қоплама эса қисқа муддат ичида болалар билан боққа келувчи оналар ва энагаларнинг пошналари билан илма-тешик бўлиб кетган. Шаҳар мэри Тициана Чиварди бунга қарши дарҳол чора кўриб, бундан буён янги қоидани бузувчилар нафақат 100 евро миқдорида жарима, балки майдончани таъмирлаш ишларининг харажатларини ҳам тўлашини билдирди, дея хабар беради "Russia Today”.