Главная » 2013»Sentyabir»2 » Италияда сув остида велосипедда юриш бўйича рекорд ўрнатилди
16:35
Италияда сув остида велосипедда юриш бўйича рекорд ўрнатилди
Коссато шаҳрида истиқомат қилувчи 28 ёшли дайвинг инструктори сув остида велосипедда юриш бўйича рекорд ўрнатди.
У бассейн тубида 71 метр50 сантиметр масофани велосипедда босиб ўта олди, бунда у нафасини 2 дақиқа 25 сония ушлаб турди. Рекордчи қўрғошин билан оғирлаштирилган ғаввослик костюмини кийди, унинг велосипедига ҳам юклар билан оғирлаштирилди. «Alba Marina» спорт марказида ўтказилган сув ости велосипед сайрини нотариус кузатиб турди ва уни Гиннес рекордлар китобига киритиш учун расмий тарзда қайд этди.