Главная » 2013»Yanvar»9 » Италияда беш ёшли кизча “жодугар”дан кўркиб ўлиб колди
21:27
Италияда беш ёшли кизча “жодугар”дан кўркиб ўлиб колди
Байрам билан табриклагани келган "қаҳрамон" қотилга айланди. Италияда беш ёшли қизча оилавий байрамга жодугар (Бафана) қиёфасида келган қариндошлардан бирини кўриб, юрак ҳуружи тутиб қолди ва оламдан кўз юмди, деб ёзади махаллий Corriere del Mezzogiorno газетаси. Бахтсиз воқеа 6 январ куни Сицилиянинг Виттория шаҳрида рўй берди. Католиклар байрами муносабати билан Италияда "жодугар”нинг болаларга совға ва ширинликлар улашиши одатга айланган. Бунинг учун уйларга махсус пайпоқлар илиб қўйилади. Ялмоғиз кампирни эслатиб юборадиган жодугар эса жуда қўрқинчли қиёфада намоён бўлади. Байрам куни ўз уйида ана шундай қўрқинчли кимсани кўрган беш ёшли қизалоқа қаттиқ қўрқув натижасида хушидан кетди. Ота- онаси уни дархол шаҳар касалхонасига олиб боришди, бироқ шифокорлар унинг аллақачон жони узилганини қайд этишди. Шифокорларнинг фикрича, қизча қаттиқ руҳий стресс ҳолатига тушган ва бу юрак ҳуружига сабаб бўлган. Маълум бўлишича, қизалоқ бундан аввал юрак қон-томир касаллиги билан оғриган бўлган. Manba:WwW.OrZuLaR.CoM