Бионикларнинг имкониятлари кундан-кунга кенгайиб бормоқда: оёғини йўқотган инсонлар бугун нафақат рақсга туша олади, балки мусобақаларда ҳам иштирок этиши мумкин.
Тўрт оёқли ногиронлар учун ҳозирча бионик оёқлар ишлаб чиқарилаётгани йўқ, шу сабаб ҳам Дункан Лу Ху лақабли боксёр зотига оид итнинг боласи икки оёқда югуришни ўрганди.
Икки оёқли ит олд оёқлари билан соҳилбўйида қувонч билан югураётгани тасвирланган видеоёзувни Panda Paws Rescue хайрия ташкилоти ўз YouTube-каналида эълон қилди. Дунканнинг орқа оёқларини кесиб ташлашга тўғри келган – ит боласи ишдан чиққан оёқлар билан туғилган эди.
Кўплаб бошқа ногирон итларда бўлгани каби, Дунканда ҳам гавдасининг орқа қисмини бошқариш имконини берадиган аравача бор, бироқ ит ушбу воситадан фойдаланишни ёмон кўради.
«Нима бўлганда ҳам, у аравачасиз югуришни ҳам аъло даражада амалга оширмоқда», – деб ёзади Look At Me. Қайд этиш жоиз, вирусли видеога айланган ушбу роликни ҳозиргача 1,5 миллиондан ортиқ марта кўришган.