Исроилда мингтага яқин чуғурчуқ галаси ҳақиқий самовий томошани намоийш этди. Улар осмонда гала бўлиб учиб, бир нечта мураккаб фигураларни ҳосил қилдилар. Ушбу жараённи кузатган орнитологларнинг фикрича чуғурчуқлар шу йўл орқали ўзаро ахборот алмашмоқдалар ва йиртқичлардан ҳимояланмоқдалар. Ёлғиз чуғурчуқ исталган бошқа қушга осон ўлжа бўлиши мумкин. Лекин бир гала қушнинг ҳамдўстликда яратаётган мана бундай гигант шакллари ҳар қандай йиртқични чўчитиб юбориши шубҳасиз.