SHERLAR.BIZ Dushanba, 23.12.2024, 00:42
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 37
Mexmonlar: 37
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 8 » Ислом Каримов Ўзбекистон хотин-қизларини 8 март билан табриклади
14:38
Ислом Каримов Ўзбекистон хотин-қизларини 8 март билан табриклади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати юртимиз аёлларига табрик йўллади.

"Табиат уйғониб, тобора чирой очаётган мана шу шукуҳли айёмда сиз, азизларни, сизлар орқали бутун Ўзбекистон аёлларини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этиб, эзгу тилакларимни билдиришдан бахтиёрман”, – дейилади давлатимиз раҳбари йўллаган табрик мактубида.

"Биз ҳаёт фалсафаси, маъно-мазмуни ва гўзаллигини биринчи навбатда барчамизни дунёга келтирган, оқ ювиб, оқ тараб вояга етказган муқаддас Она сиймосида, аёл тимсолида кўрамиз, аёл зотини Яратганнинг тенгсиз мўъжизаси, деб улуғлаймиз”, – деб таъкидлайди Президент.

"Ҳақиқатан ҳам, гўзаллик ва нафосат, меҳру муҳаббат, вафо ва назокат рамзи бўлган, ўзининг меҳрибонлиги, қалб саховати билан ҳар қайси оилани оила қиладиган, унга файзу тароват берадиган, фарзандларимиз юрагига ўз она юртига севги ва садоқат туйғусини сингдирадиган аёлларимизнинг бетакрор фазилатлари ҳақида ҳар қанча гапирсак, уларни ҳар қанча эъзозласак, арзийди, десам, ўйлайманки, бугун барча юртдошларимнинг кўнглидаги фикрларни ифода этган бўламан”, – дейди Ислом Каримов.

"Барчамизга аёнки, дунёда давлат ва жамиятнинг нуфузи, маданий даражасини кўрсатадиган мезонлар кўп. Лекин ҳар қайси миллат ва халқнинг маънавий камолотини яққол акс эттирадиган шундай бир мезон борки, у ҳам бўлса, жамиятнинг хотин-қизларга бўлган муносабати, ҳурмати билан белгиланади.Шу маънода, аёлларни улуғлаб, ардоқлаб, бошига кўтариб яшайдиган халқ ўзининг юксак маданияти ва олижаноб қадриятларини амалда намоён қиладиган ва тасдиқлайдиган халқсифатида обрў-эътибор қозонади, десак, янглишмаган бўламиз” – дейди юртбошимиз.

"Мустақил тараққиёт йилларида Ўзбекистонимизни ҳар томонлама равнақ топтириш, олдимизда турган эзгу мақсадларга эришиш йўлида бутун халқимиз қатори хотин-қизларимизнинг беқиёс ҳиссаси борлигини биз ҳамиша миннатдорлик билан таъкидлаймиз.
Айни вақтда давлат идоралари бошқарувида ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизда – ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият каби турли жабҳаларда, хусусан, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, "Соғлом она – соғлом бола” сингари бутун дунёда тан олинган дастурларимизни амалга оширишда опа-сингилларимизнинг ибрат кўрсатиб, самарали меҳнат қилаётганини мамнуният билан эътироф этамиз”,- дея қайд этилади Президент табригида.

Давлатимиз раҳбари шунингдек, "Обод турмуш йили” Давлат дастурида оила институтини мустаҳкамлаш, аёлларнинг жамият ҳаётидаги роли ва нуфузини юксалтириш, уларнинг қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш, хотин-қизларни, хусусан, қишлоқ жойларда иш билан таъминлаш, оилавий бизнес ва касаначиликни ривожлантириш, аёлларга кредит ажратиш орқали уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш каби устувор бўлган вазифаларга алоҳида ўрин берилганига эътибор қаратган.

"Халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада ошириш мақсадида замонавий ишлаб чиқариш корхоналари, шифохоналар, таълим-тарбия, маданият ва санъат, спорт масканлари, коммуникация тармоқлари, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини қуриш, янги турар-жойлар, жумладан, қишлоқларимизда намунавий лойиҳалар асосида 10 мингта уй-жой барпо этиш, катта ҳажмда ободончилик ишларини амалга ошириш кўзда тутилмоқда”, - дейди Ислом Каримов ушбу табрикда.

"Шулар қаторида аёлларимизнинг оғирини енгил қилиш масаласи ҳам, табиийки, эътиборимиз марказида бўлади. Хусусан, хотин-қизларнинг уй-рўзғор юмушларини енгиллатиш мақсадида мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маиший техника ва зарур товарларни харид қилиш учун бериладиган истеъмол кредитлари ҳажмини 1,3 баробар ошириш мўлжалланаётганини қайд этиш жоиз.
Бундай улкан режаларни ҳаётга татбиқ этиш учун 6 триллион 650 миллиард сўмдан зиёд маблағ йўналтирилаётганининг ўзи бутун ҳаётимизни қамраб оладиган кенг кўламли мақсад вавазифаларни яққол ифода этади, десам, айни ҳақиқатни айтган бўламан”, - деб таъкидлайди юртбошимиз.

"Айни шу дамларда қалбимда, юрагимда сизларга доимо сақланиб келаётган чуқур ҳурматимни изҳор этиб, бир фикрни билдирмоқчиман.
Аёл зотига, айнан сизларга мансуб гўзал фазилатлар, ҳаётимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, ҳамжиҳатлик ва аҳиллик каби инсоний туйғуларни янада юксалтириш, фарзандларимизни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш йўлидаги эзгу интилишларингиз, беқиёс хизматларингиз учун бутун юртдошларимиз, халқимиз номидан барчангизга таъзим қилишни ўзимнинг шарафли бурчим, деб биламан.
Яна ва яна бир бор сизларни баҳор ва нафосат айёми бўлмиш 8 март байрами билан самимий табриклайман”, - дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон хотин-қизларига йўллаган табрик мактубида.


Darakchi.uz

Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 870 | | Рейтинг: 5.0/55
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz