Главная » 2013»May»15 » Ислом Каримов Парагвай раҳбарини табриклади
00:47
Ислом Каримов Парагвай раҳбарини табриклади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Парагвай Республикаси Президенти Луис Федерико Франко Гомесни ушбу мамлакат миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан муборакбод этди.
Парагвай Жанубий Американинг марказида жойлашган давлат бўлиб, уни шу боис Америка юраги деб ҳам аташади. Парагвайда худди Ўзбекистон каби очиқ денгизга тўғридан-тўғри чиқиш имконияти йўқ.
У жанубда ва ғарбда Аргентина билан, шимол ва ғарбда Боливия билан ҳамда шарқда Бразилия билан чегарадош. 2009 йил маълумотларига кўра Парагвайда 6,3 млн. киши яшайди. Пойтахти ва энг катта шаҳри — Асунсьон. Расмий тил иккита — испан вагуарани, ҳар иккиси ҳам кенг тарқалган. Аҳолининг аксариятини метислар ташкил этади.
Гуарани ҳиндулари Парагвай ерларида испанлар боисб олгунча (XVI аср) истиқомат қилишган. 1891 йилда Парагвай Испаниядан мустақил бўлган ва ҳар 15 май мамлакатда миллий байрам сифатида нишонланади.