Статистика |
Hozirda saytda: 11 Mexmonlar: 11 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Sentyabir » 12 » Ислом Каримов Осиё паралимпия қўмитаси ордени билан тақдирланди
06:57 Ислом Каримов Осиё паралимпия қўмитаси ордени билан тақдирланди |
Пойтахтимизда “Осиёда Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш” мавзусида халқароанжуман бўлиб ўтди. Ўзбекистон Миллий паралимпия уюшмаситомонидан Осиё паралимпия қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Осиёнинг 23 давлатидан ташрифбуюрган Паралимпия қўмиталари вакиллари, шунингдек, Инчон Параосиё ўйинлари (Жанубий Корея) ташкилийқўмитаси аъзолари қатнашди. Осиё паралимпия қўмитасининг илканжумани бўлган мазкур тадбирда Ўзбекистон Миллий паралимпия уюшмаси раиси Асатилла Салимовмамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, ногирон ва жисмоний имконияти чекланганёшларнинг билим олиши, саломатлигини мустаҳкамлаши, спорт билан мунтазам шуғулланиши учун барча заруршароитлар яратилаётганини таъкидлади. 2012 йили Лондондабўлиб ўтган XIV Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик ўн нафар паралимпиячи юқори натижаларни қўлга киритди.Дунёнинг 166 мамлакатидан қарийб 4200 паралимпия спортчиси иштирок этган ушбу мусобақаларда дзюдочимиз ШарифХалилов кумуш медалга сазовор бўлди. Сузиш мусобақаларида қатнашган 17 ёшли Кирилл Паньков ёзги XIV Паралимпияўйинлари тарихидан Осиё рекордини икки марта ўрнатган спортчи сифатида ўрин олди. Анжуман иштирокчилари Ўзбекистон Миллий паралимпия уюшмасининг самаралифаолиятини юксак баҳолади. Осиё паралимпия қўмитасининг 2010 йил Гуанчжоуда бўлиб ўтган Бош ассамблеясидамамлакатимиз паралимпия уюшмаси Марказий Осиёдаги энг фаол ва ривожланган уюшма, деб топилган эди. Осиёпаралимпия қўмитаси президенти Дато Зайнал Абу Зарин Ўзбекистон Республикаси Президентининг нафақатМарказий Осиё минтақаси, балки бутун Осиёда паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга қўшаётган юксакҳиссасини алоҳида таъкидлади. Шу муносабат билан давлатимиз раҳбари Осиё паралимпия қўмитаси ордени билантақдирланди. Халқаро анжуманда 2020 йилга мўлжалланган Осиёпаралимпия ҳаракати дастурини ривожлантириш, унинг ижросини таъминлаш вазифалари муҳокама қилинди, Осиёпаралимпия ҳаракатининг 2020 йилгача мўлжалланган Тошкент декларацияси кўриб чиқилди
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 623 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|