SHERLAR.BIZ Sheshanba, 23.04.2024, 15:46
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Yanvar » 10 » Ишсиз ўзбекистонликлар бепул ўкиш ва кайта тайёргарликдан
11:49
Ишсиз ўзбекистонликлар бепул ўкиш ва кайта тайёргарликдан
Ишсиз ўзбекистонликлар
бепул ўқиш ва қайта
тайёргарликдан ўтиш
имконига эга бўлишди Вазирлар
Маҳкамасининг
2012 йил 13
сентябрдаги 270-
сонли қарорининг
ижросини таъминлаш
мақсадида Меҳнат
ва аҳолини
ижтимоий ҳимоя
қилиш вазири
Тошкент шаҳридаги Касб-
ҳунарга ўқитиш
марказига
ўқувчиларни 1
йилгача муддатга
бепул ўқитишга қабул қилиш ва
уларни қайта
тайёрлаш ҳамда
кириш малака
имтиҳонлари
(тестлари)ни ўтказиш тартиби
тўғрисидаги
низомни
тасдиқлаш
ҳақидаги Низомни
тасдиқлади. Мазкур Низом Марказ
томонидан ташкил
қилинадиган қисқа муддатли
пулли курсларга ўқишга
қабул қилишга нисбатан
татбиқ этилмайди. Марказга унда ўқиш
истагини билдирган
фуқаролар, жумладан
касб-ҳунар коллежлари,
академик лицейлар,
умумий ўрта таълим мактабининг 11-синфини
тамомлаган, туман (шаҳар)
Бандликка кўмаклашиш ва
аҳолини ижтимоий
муҳофаза қилиш
марказларида қонун ҳужжатларига мувофиқ
белгиланган тартибда
ишсиз деб эътироф этилган
ҳамда меҳнат ва аҳолини
ижтимоий муҳофаза
қилиш органлари томонидан берилган
йўлланмаси мавжуд бўлган
Ўзбекистон Республикаси
фуқаролари ўқишга қабул
қилинади. Вазирлар Маҳкамасининг 270-
сонли қарорига биноан ушбу
йўлланмалар иш берувчи,
бандликка кўмаклашувчи
тегишли марказ ва таълим
олаётганларни иш билан таъминлашни
кафолатлайдиган жисмоний
шахс ўртасидаги уч томонлама
шартнома мавжуд бўлганида
берилади. Марказ ўқишга қабулни
ташкил қилиш учун
ўқитишнинг навбатдаги
босқичи бошланишидан
олтмиш кун олдин ўзининг
қабул режасини тузади ва келишиш учун Ўзбекистон
Республикаси Меҳнат ва
аҳолини ижтимоий
муҳофаза қилиш
вазирлигига киритади.
Қабул режасининг келишуви ўн кун ичида
Бандликни таҳлил қилиш
ва меҳнат бозорини
тартибга солиш
бошқармаси томонидан
таъминланади. Марказнинг ўқишга қабул режаси
вазирлик билан
келишилган кундан
бошлаб уч кун ичида
Марказ томонидан оммавий
ахборот воситаларида ўқишнинг асосий
йўналишлари ва қабул
учун шартлар, талаб
этиладиган ҳужжатлар
рўйхати, Марказ манзили
ва мурожаат учун телефон рақамлари кўрсатилган
ҳолда ўқишга қабул
тўғрисида эълон
берилади. Марказда ўқиш учун қабул
ўқитишнинг навбатдаги
босқичи бошланишидан
қирқ беш кун олдин
бошланади ва ўн беш кун
давомида амалга оширилади. Қабул
қилинган ҳужжатда қаблу
комиссиясига
топширилиши шарт
бўлган ҳужжатлар
рўйхати, имтиҳонларни ўтказиш тартиби ҳам
белгиланди. Марказ ўз мутахассислари,
ўқитувчилари томонидан
ишлаб чиқилган
намунавий саволларни
имтиҳонлар
бошланишидан ўн кун олдин Марказнинг
эълонлар тахтасига
жойлаштирилишини
таъминлайди. Тест
саволлари марказда ўқиш
истагини билдирган фуқаронинг танлаган
йўналиши бўйича умумий
билим даражасини
аниқлаш ва баҳолашга
йўналтирилган бўлиб,
математика, геометрия, физика ва информатика
бўйича саволларни ўз
ичига олади. Фуқароларга
тест саволларини ечиш
учун 120 минут вақт
берилади. Тест саволларига берилган
жавоблар Марказ
ўқитувчилари томонидан
текширилади. Имтиҳон натижалари у
ўтказилган кундан бошлаб
беш кун ичида Марказнинг
эълонлар тахтасига осиб
қўйилади ва бир вақтнинг
ўзида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва
аҳолини ижтимоий
муҳофаза қилиш
вазирлиги ва Марказнинг
Интернет тармоғидаги
расмий веб-сайтига жойлаштирилади. Кириш имтиҳонидан ўта
олмаган шахслар Марказда
ўқитишнинг навбатдаги
босқичида ўқиш учун
қайта ариза билан
мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Марказда ўқиш учун қабул
қилинган
Қорақалпоғистон
Республикаси ва
вилоятлардан келган
ўқувчилар белгиланган миқдор доирасида (100
ўрин) Марказ томонидан
ётоқхона билан
таъминланади. Низом давлат тилида
тасдиқланди, унинг тўлиқ
матни билан бу ерда танишиш мумкин. Ҳужжат 2013 йил 4 январдан
кучга кирди.
Категория: Dunyo xabarlari | Просмотров: 802 | | Рейтинг: 5.0/10
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz