SHERLAR.BIZ Shanba, 20.04.2024, 07:19
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 17 » Ишонч инсонни юксалтирадими йоқи
04:27
Ишонч инсонни юксалтирадими йоқи
Ёзувчи айтганидек, ишонч йўқолса, орзу қолади, орзу , умид қолади. умид йўқолса, илинж қолади. илинж йўқолса... ҳеч нима қолмайди... Мана шундан худонинг ўзи асрасин!!! Адиб йўқотишлар рўйхатига биринчилар қаторида «ишонч»ни киритгани бежиз эмас. негаки, ишонч инсоннинг бир умрлик ҳамроҳи. мабодо, унга путур етадиган бўлса, билингки, шу нуқтада тадрижий эврилишлар тўхтайди: ишлар орқага кетади...

Шошилаётган одамдан бирор нарсани сўраш ноқулай туюлганидек, «ишонч» дарз кетаётган бир пайтда, бу хусусда фикр юритиш, ўзгалар қарашини ўрганиш осон кечмайди, албатта. Аммо шундай бўлса-да, «ишончга эµтиром кўрсатиб» қоғоз қоралашга ўтирдим. Чунки, µаётимизда ишончнинг ўрни беқиёс! Гоµида танг вазиятларда олтин сариқчақачалик қийматга эга бўлмайди. Шундай оғир кезларда ИШОНЧ асқотади. Бир зумда мушкулингизни осон қилади.

Баъзан ишонч атрофида дайдиб юрган «ишончсизликлар» унинг µуснига соя солади. Айрим µолатларда яқинларингиз сизга ишончсизлик билан қараса, уни тиклашга интилган дамларингиз ишонч қадрининг осмон қиймати кўз олдингизда гавдаланади. Эµтимол шунинг учунми, инсоннинг лафзида туриши ёки ваъдага вафо қилиши ғоятда муµим. Халқимизнинг, «Йигит сўзидан, арслон изидан қайтмас» нақли берилган ваъданинг бажарилиши лозимлигини англатади.

Ишонч йўқолишига сабаб кўнгилчанликдир. Киши эплай олмайдиган ишига лоф уриб мақтанмасдан, энди ўрганаётганини таъкидлаш жоиз. Агар қўлидан келса, оғиз кўпиртириб керилишдан µам деярли заррача наф йўқ. У ишини шусиз-да уддалайди. Бизда, кўпинча «чала-чалаликка» асосланган тажрибавий услуб устунроқ. Шундай десам, зўр бўлади, деб хомхаёл қилишади. (Ўзим µам бундай хаёлларга берилиб, қовун туширган пайтларим бўлган.)Тийрак нигоµ ташлайдиган бўлсак, барчасининг пойдевори пуч.

Ҳаётнинг турли жабµаларида қизғин фаолият олиб бораётган инсонларни кузатганимда шундай µақиқат аёнлашди: айниқса, ёшингиз улғайгани сайин вақтнинг қадри тобора ортиб бораверади. Шу жиµатдан, берган ваъдангиз чала қолиб кетиши ёки ёдингиздан кўтарилиши табиий µолга айланади. Кимларнингдир бундан кўнгли ранжиши мумкин, бора-бора бунга µам қўл силтаб кетишга одатланасиз. Буни биров шароит тақозоси билан юзингизга солмаслиги мумкин, аммо, уларнинг муомаласидан шундоққина сезилиб туради.

Тағин бир гап: ишончсизлик асосан икки хил µолатда содир бўлади: тасодифий ва мажбурий. Тасодифийлик паришонхотирликдан юзага келади; ишингиз кўп, вақт тиғиз, бироқ, барчасига улгуриш шарт. Мажбурий ишончсизликнинг пайдо бўлиши, объектив ва субъектив сабабларга бориб тақалади. Раµбар берган топшириққа ходимнинг қуввайи-µофизаси етмаслиги; аввал, шуни уддалашга ваъда берган бўлса-да. Шунга яна бир мисол: узоқ давр мобайнида фарзанд ота кўнгил ошёнини забт этолмайди, натижада, ишончсизлик оқибатида турли хил зиддиятлар юзага келади. Буни бизга мозий эслатиб туради: оқпадарларнинг қилмишлари, қисмати тарих зарварақларига қора µарфлар билан битилган.

Турли миш-мишлар µам ишончсизлик уруғини қадайдиган асосий унсурлардан бири саналади. Умуман, µаётни чуқурроқ таµлил қилаверсангиз бу каби ишончнинг қадрини бир пул қиладиган вазиятларга кўп дуч келамиз. Уни бир меъёрда сақлаб туриш истак билан чамбарчас боғлиқ. Вазиятни қурби етганча тушунишга уруниб, баµоли қудрат ижобий йўл тутишга талпиниш муµим аµамият касб этади. Ҳар қандай µолатда µам кишига ишонч билдириш, бажарилаётган ишнинг тезлашувига мадад беради, ишончсизлик эса, аксинча: кўнгил қолишига, хижолатга, пушаймонга етаклайди; бундан ютқазишингиз аниқ.

Азал-азалдан ишонч ва ишончсизлик ўртасида кураш давом этади. Инсон қўққисдан икки µолатнинг бирига тушиб қолиши табиий: шунинг учун µам шошилмасдан, оқ-қоранинг фарқига етиб, мулоµазали қарор чиқариши шарт ва зарур. Шундагина, саломатлигингизга зиён етмайди, садоқатли яқинларингиздан мосуво бўлмайсиз.

Инсон айрим паллаларда ўзига-да ишончсизлик назари билан қарайди, худди шу лаµзадан синиш, юқоридан қуйига шўнғиш µамда пессемистик руµдагиларда тубсизликка қулаш кузатилади. Мана шундай ёмон кўринишлардан фориғ бўлай десангиз, ИШОНЧга дўст тутининг, барча-барчаси ўз ўрнига тушиб кетишига аминмиз. Боиси, инсон қалбида ишонч ниш ура бошлаганида, Саодат бутун оламга бўй кўрсатади. Шундай экан, ишончга инонайлик, эътиқодни кучайтирайлик, шунда ЎЗИмизга яхши бўлади. Нафақат ЎЗИмизга, жонимиз қўрғон айлаган, жисмимизга-да яхши бўлиши муқаррар. Ишончни йўқотмайлик, ИШОНЧНИ...
Категория: Sevgi dunyosi | Просмотров: 740 | | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz