Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Avgust » 16 » Ишидан айрилишдан чўчиган хитойликлар жонига қасд қилди
01:10 Ишидан айрилишдан чўчиган хитойликлар жонига қасд қилди |
Пекинда Ғарбий термийўл вокзали яқинида оммавий суиқасд содир этилди. Ўн кишидан иборат гуруҳ қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган заҳарли кимёвий моддаларни қабул қилган.
Фусин госпитали вакилининг сўзларига кўра, уларга комплекс тиббий ёрдам кўрсатилган бўлиб, ҳозир суиқасдчиларнинг ҳаётига ҳеч нима таҳдид солмаяпти. Айрим маълумотларга кўра, "акция” иштирокчилари "Харбин темирйўл бошқармаси” деган ёзувга эга футболкаларда бўлган, бу улар томонидан амалга оширилган ҳаракатнинг яширин сиёсий сабаби борлигига ишора қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Хитой темир йўллари вазирлиги шу йил март ойида Давлат кенгаши тузилмаларини ислоҳ қилиш давомида тугатилиб, Транспорт вазирлиги таркибига киритилганди. Шу боис темирйўл соҳаси ходимларининг орасида иш ўринларининг эҳтимолий қисқариши ва бу билан боғлиқ ишдан бўшатишлар борасидаги хавотирлар тарқала бошлаганди.
Бундан ташқари, Харбин Хитойнинг шимоли-шарқий ҳудудида жойлашган бўлиб, бу ерда ишсизликнинг юқори даражаси ўтган асрнинг 90-йилларидан буён сақланиб қолмоқда.
Darakchi.uz
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 609 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|