Главная » 2014»Oktyabr»4 » Қирғизистонлик қизалоқнинг ошқозонидан 4килограммлик соч толалари олиб ташланди
16:20
Қирғизистонлик қизалоқнинг ошқозонидан 4килограммлик соч толалари олиб ташланди
18 ёшли Айпери Алексеева ошқозондаги оғриқ билан шифокорларга мурожат қилди. Бир қатор тиббий таҳлил натижаларидан сўнг, унинг ошқозонида катта ўсимтасимон нарса борлигини аниқлашди ва зудлик билан уни жарроҳлик столига ётқизишди. Жарроҳлик амалиёти вақтида унинг ошқозонидан оғирлиги таҳминан 4 килограммга тенг бўлган соч толалари олиб ташланди. www.glunews.ru нашри бу ҳақда маълумот беради. Аниқланишича, Айпери Алексеева трихофагия касаллигидан азият чеккан. Ушбу касаллик инсон руҳиятидаги ўзгаришлар билан боғлиқ бўлиб у ўзи ёки бошқа инсонларнинг сочларини ейишга мойиллик сезади. Шундай қилиб, Айпери Алексеева айнан шу касалликка чалинганлиги туфайли йиллар давомида ўз сочларини истеъмол қилган. Натижада унинг ошқозонида 4 килограммлик соч толалари йиғилган. Касалхонадан соғлом ҳолатда чиқиш вақтида Айпери Алексеева бошқа ҳеч қачон қилган хатосини қайтармасликка шифокорларга ваъда берган.