Қирғизистон жанубида жойлашган Жалолобод туманида юзлаб одам бўлган мачит биноси қулаб тушди.
АКИpress агентлиги маълумотларига кўра, биринчи ва иккинчи қават ўртасидаги том ўпирилиб тушган.
Мачитда 58 ёшли имом Бахтиёр Ясиохуновнинг жаноза номози ўқилаётган эди, унга 700 киши йиғилган бўлиб, шулардан 150 киши иккинчи қаватда бўлган. Агентликнинг маълумотларига кўра, эски чириб кетган пол оғирликка чидолмаган.
Оқибатда 56 киши жабрланган. Воқеа жойига қутқарувчилар, тиббиёт ва миллиция ҳодимлари етиб келган.