SHERLAR.BIZ Shanba, 21.12.2024, 17:29
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 13
Mexmonlar: 13
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Avgust » 26 » Қирғизистон президентининг даромадлари жамоатчиликка ошкор қилинди
07:18
Қирғизистон президентининг даромадлари жамоатчиликка ошкор қилинди
Президент Атамбаевнинг рафиқаси Раисахоним ўтган йили салкам 130 минг доллар даромад топган.

Қирғизистонда президент, бош вазир, ҳукумат аъзолари ва парламент депутатлари ҳар йилгидек 2012 йилда ишлаб топган даромадлари ҳақидаги солиқ декларацияларини топширдилар. Мазкур декларациялар анъанавий тарзда жамоатчиликка ошкор қилинди. Мутахасcислар жорий йилда ҳукумат одамлари декларацияда ўз даромадлари ҳақида анча ҳалол маълумотларни берганини айтмоқда.

Жамоатчиликка эълон қилинган ахборотда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев давлат раҳбари сифатида 2012 йилда 984 минг сўм (тахминан 20500 доллар) иш ҳақи олгани айтилади.

Унинг рафиқаси Раиса Атамбаева Тиббиёт академияси ўқитувчиси сифатида ўтган йилда 367 минг 201 сўм даромад топган. Бундан ташқари, Раиса Атамбаева қимматбаҳо қоғозларга ҳам эга экан. Бу қоғозлар ҳисобидан у 120 минг АҚШ доллари миқдорида фойда кўрган.

Қирғизистон президентининг оиласи “Тойота Лендкрузер” автомашинасига, 2 та квартирага ва бир ҳовлига эгадорлик қилади. Бундан ташқари, Алмазбек Атамбаев 64 минг гектарли боғи ва “Форум” ширкатини президентлик ваколатлари якунлангунига қадар бошқа бир шахснинг ишончли бошқарувига топшириб қўйган.

Президент ўз декларациясида хориж давлатларидаги мехмонхоналари ҳақида маълумот бермаган. Қирғиз жамоатчилиги мамлакатдаги оммавий ахборот воситалари орқали президентнинг хорижда ҳам бизнеси борлигидан хабардор қилинган эди.

Атамбаев 2000 йилда президент Ақаевнинг босими остида ўзига тегишли бўлган “Автомаш” заводини Россияга сотгани ва Туркиядан кўчмас мулк сотиб олгани қирғизистонликлар учун сир эмас.

Қирғизистон Бош вазири Жантўрў Сатибалдиев ўтган йили 812 минг 720 сўм (тахминан 16931 доллар) ойлик олган. Унинг қариндошлари эса йил давомида 1 миллион 854 минг сўм (тахминан 28 минг доллар) даромад топган.

Бош вазирнинг транспорт, алоқа тармоқларида улуши борлиги ва улардан катта миқдорда фойда кўриши ҳақидаги миш-мишларни унинг матбуот котиби Мелис Эржигитов йўққа чиқарди:

- Бош вазир ўз даромадлари ҳақидаги малумотларни очиқ кўрсатди. У аввал хорижий ширкатнинг раҳбари бўлган. Ўшанда у умрида биринчи марта миллион сўмдан ошиқроқ ойлик олиб, ўзини миллионер ҳис қилгани ҳақида айтган эди. У киши ойлик ҳисобидан миллионер бўлган қирғизистонликлардан бири, - деди Мелис Эржигитов.

Қирғизистон вазирлари ва сиёсатчиларининг солиқ декларацияларида кўрсатилган маълумотларга ишонсак, вазирлар орасида энг бойи экани айтиладиган Қалиқбек Султанов 2010 йил давомида 10 минг доллардан кўпроқ ойлик олган. Унинг учта кўчмас мулки, 5 сотих ери, “Лексус-470” русумидаги автомашинаси бор. Бироқ Каликбек Султановга тегишли экани айтиладиган “Авангард стиль” ва “Елизавета” қурилиш ширкатларидан топилган даромадлар декларацияда кўрсатилмаган.

Солиқ декларациясида Ёшлар ва миграция вазири Алиясбек Алимқулов ҳеч қандай мол-мулкка эга эмаслигини ёзган. Бироқ 2010 йил 7 апрел инқилобида бошининг икки еридан ўқ еб, тирик қолган вазир қирғиз нашрларига унинг асосий мол-мулки чет элда эканини очиқ-ойдин айтиб берди:

- Мол-мулкимнинг 70 фоизини босқинчилик йўли билан тортиб олишган. Шунинг учун қолган бойлигимни ва ширкатларимни президент Бакиев даврида хориж давлатларига кўчирганман. Солиқ декларациясида хориждаги мол-мулкимдан келаётган даромадларни кўрсатганим йўқ. Ҳозир давлат хизматчиси бўлганим учун чет элдаги ширкатларимни Қирғизистонга кўчириб келишга вақтим бўлмаяпти, - деди Алиясбек Алимқулов.

Солиқ декларациясидан маълум бўлишича, Қирғизистондаги шаҳарлар мэрлари президент Атамбаевдан кўра кўпроқ иш ҳақи олишар экан. Масалан, пойтахт Бишкек мэри Иса Ўмурқулов ўтган йили асосий иш жойидан икки миллион сўм, ёки салкам 45 минг доллар ойлик олган. Бу эса президентнинг асосий иш жойидан топган даромадидан 25 минг долларга кўпроқдир. Бишкек мэрининг уч ер участкаси ва бир қатор кўчмас мулклари бор экан.
Категория: Dunyo xabarlari | Просмотров: 695 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Avgust 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz