Ўзбекистонда iPhone учун "Ўзбек ошхонаси" иловаси тайёрланди. Унда миллий таомларимизнинг рецепти ва тайёрланиш усуллари батафсил ёзилган. Муаллифларнинг таъкидлашларича, iPhone учун тайёрланган ушбу илова ўзбек миллий таомларини тайёрлаш йўллари, фотосуратлар ва масалаҳатларни ўз ичига олади. Улар орасида палов, қозон кабоб, дўлма, димлама ва балиқ, қўй гўштларидан тайёрланадиган манти, чучвара каби таомлар, шунингдек сомса, турли салатлар ҳамда ширинликлар бор. Ҳозирча фойдаланувчилар учун 40 та рецепт ҳавола этилган. Лекин ушбу рўйхат вақти вақти билан тўлдириб, кўпайтириб борилади. Бундан ташқари, имкониятга қараб, иловага маҳсулотлар рўйхати, таймерлар, меню режаси, рецептларни ижтимоий тармоқлар - Facebook, вКонтактедаги дўстлар билан бахам кўриш, электрон почта орқали юбориш каби қулайликлар ҳам жорий этилиши мумкин. Яна ўзбек тамолари ҳақидаги мақолаларни ҳам ўқиш мумкин бўлади
|