SHERLAR.BIZ Shanba, 21.12.2024, 15:58
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 19
Mexmonlar: 19
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Sentyabir » 6 » Иордания 1:1 Ўзбекистон. Барчаси Тошкентда ҳал бўлади!
22:27
Иордания 1:1 Ўзбекистон. Барчаси Тошкентда ҳал бўлади!
Жаҳон чемпионати саралаш баҳси
плей-офф учрашуви доирасида
бўлиб ўтган Иордания ҳамда
Ўзбекистон миллий терма жамоалари
ўртасидаги дастлабки ўйин ўз
ниҳоясига етди.
Ўйиннинг дастлабки
дақиқалариданоқ вакилларимиз
ташаббусни қўлга олиб, рақиб
дарвозаси сари ҳужум уюштира
бошлашди. Иорданияликлар узоқ
вақт давомида ўз ҳаяжонларини боса
олмай, пала-партиш ўйин намойиш
эта бошлашди. Вакилларимиз эса
аксинча, ҳужум уюштиришда асосан
бир тепар усулга таяниб ҳаракат
қилишди. Биринчи бўлимда деярли
барча ҳужумлар чап қанотдан
уюштирилди. Бу вазиятда Жасур
Ҳасанов (каттаси) фаоллик кўрсатди.
Тўпни олдириб қўйган пайтларда
терма жамоамиз аъзолари кучли
прессинг қўллашди.
Ўйиндан олдин терма жамоамиз бош
мураббийи Миржалол Қосимов
таъкидлаганидек, футболчиларимиз
жуда зич ўйнашга ҳаракат қилишди.
Одатда, индивидуал техникага
асосоланган араб футболчилари
бундай вазиятда ўзларини эркин ҳис
қила олишмайди. Бундай ҳолат
иорданияликлар билан ҳам рўй
берди. Аммо ўйиндаги дастлабки
голни айнан майдон эгалари
киритганликларини ҳам алоҳида
таъкидлаш зарур. Ўнг қанотдан қисқа
паслар орқали жарима
майдончамизга кириб келган
Иордания терма жамоаси аъзолари
ҳимоячиларимиз - Ислом Иномов
ҳамда шу куни терма жамоадаги ўз
дебютини нишонлаган Егор Кримец
хатоси эвазига дарвозабон Мурод
Зуҳуров билан яккама-якка вазиятга
чиқиб боришди ҳамда ҳисобни
очишди. Бундай вазиятда дарвозада
Нестеров турганда ҳам иложсиз
қолган бўларди.
Голдан кейин вакилларимиз руҳан
тушкунликка тушишгани йўқ. Сабаби
меҳмонда киритиладиган биргина гол
терма жамоамизга катта устунлик
тақдим этиши мумкин эди. Ўша гол
ҳам кўп куттирмай содир бўлди. Чап
қанотда ўзаро пас ўйнаган Сервер
Жепаров ва ЖАсур Ҳасановлар ушбу
голни юзага келтиришди. Ушбу гол
терма жамоамизнинг Қатар-2011даги
гуруҳ учрашувида Қувайт термаси
дарвозасига киритилган голни
эслатиб юборди. Ҳасанов чап
қанотдан жарима майдончасига ёриб
кирди ҳамда кутилмаганда тўпни
орқароқдан келаётган Жепаровга
ташлаб берди. Жепаров эса чап
оёқдаги зарбаси билан Амир
Шафийни доғда қолдирди. Биринчи
бўлим 1:1 ҳисобида якунига етди.
Иккинчи бўлимни иорданияликлар
анча хотиржам бошлашди. Улар
кўпроқ тўпга эгалик қилиш эвазига
терма жамоамиз аъзоларини
чарчатишга уринишди. Аммо қуруқ
тўпга эгалик қилиш кўпда наф
беравермайди. Терма жамоамиз
аъзолари қарши ҳужумда рақибни
жазолашга тайёр туришди. Бу ҳолат
эса иорданияликларни олдинга
боришда бир оз эҳтиёткор бўлишга
ундаб турди. Иккинчи бўлимнинг
ўрталарига келиб футболчиларимиз
анча чарчаб қолишди.
Иорданияликлар вазиятдан
фойдаланиб бирин кетиш хавфли
ҳужумлар уюштира бошлашди.
Ҳимоячиларимиз бу ҳужумларни бир
оз қийинчилик билан бўлса ҳам
бартараф этиб туришди.
Шу тариқа ўйин 1:1 ҳисобидага
дуранг билан якунланди. Ушбу ҳисоб
Ўзбекистон терма жамоасини тўла
қаноатлантиради. Жавоб учрашуви
10 сентябрь куни Тошкентда бўлиб
ўтади.
ЖЧ-2014 САРАЛАШ. ОСИЁ. ПЛЕЙ-
ОФФ, Дастлабки учрашув
Иордания – Ўзбекистон 1:1
Голлар: Мусаб ал-Лаҳам (30) -
Сервер Жепаров (35).
Иордания: Амир Шафий, Муҳаммад
Мустафо, Абу Ҳашҳаш, Бани Ёсин,
Ал-Д мейрий, Муржан, Халил Заид,
Ҳасан, Мусаб ал-Лаҳам, Аҳмад Хаел,
Удай Заҳрон
Ўзбекистон: Мурод Зуҳуров, Ислом
Иномов, Егорь Кримец, Анзур,
Исмоилов, Виталий Денисов, Санжар
Турсунов, Одил Аҳмедов, Темур
Кападзе, Жасур Ҳасанов, Сервер
Жепаров (с), Баҳодир Насимов
Бош ҳакам: Юичи Нишимура
(Япония).

***

Сервер Жепаров Иордания -
Ўзбекистон учрашувининг энг
яхши футболчиси бўлди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси
сардори Сервер Жепаров Иордания
ва Ўзбекистон терма жамоалари
ўртасида ЖЧ-2014 учун ўтказилган
саралаш баҳсининг энг яхши
футболчиси деб топилди.
Бу ҳақида Ўзбекистон футбол
федерациясининг твиттердаги расмий
саҳифасида маълумот бериб ўтилган.
Эслатиб ўтамиз. Сервер Жепаров
рақиб дарвозасига гол киритиб,
миллий терма жамоа сафардаги
учрашувда дуранг натижага
эришишига сабабчи бўлган эди.

Манба: www.uff.uz
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 642 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Sentyabir 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz