SHERLAR.BIZ Juma, 29.03.2024, 03:59
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 4
Mexmonlar: 4
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Sentyabir » 15 » Интернетдаги сохта “юлдузлар”... Улар аслида ким?!
18:22
Интернетдаги сохта “юлдузлар”... Улар аслида ким?!
Глобал олам – интернет бугун ҳаётимизнинг барча жабҳасига кириб келди десак муболаға бўлмайди. Бир вақтлар оддийгина уяли алоқа телефонини ишлатишни унчалик яхши билмайдиган одамлар ҳозир интернетга ипсиз боғланди қолди.

Айниқса сўнги йилларда ижтимоий тармоқларнинг кишилар ҳаётидаги ўрни ортиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. www.odnoklassniki.ru, www.twitter.com, www.instagram.com, www.facebook.com,www.mail.ru,www.vkontakte.ru каби сайтларузоқдаги яқинларимиз билан алоқа қилиш имкониятини берибгина қолмай, анчагина муаммоларга ҳам сабаб бўляпти.

Қониқарли жавоб олармикинсиз?
Бизда ҳам сўнги йилларда интернетга тобелик тобора кучайиб бормоқда. Ҳатто энг таниқли санъаткорларимиз, хонанда, актёрлар, машҳур шахслар ҳам интернетдан тинимсиз фойдаланаётганларига гувоҳ бўлиб турибмиз. Улар орасида ижтимоий тармоқларга муккасидан кетган, глобал оламсиз ҳаётини тасаввур ҳам қила олмайдиганларни ҳам топиш мумкин. Баъзилари эса интернетдаги ижтимоий тармоқлардан ўзининг рекламаси сифатида фойдаланади. Бугунги кунда бизнинг санъаткорлар орасида энг оммалашган интернет сайтлари сифатида www.odnoklassniki.ru, www.twitter.com, www.instagram.com, www.facebook.com тармоқларини эътироф этиш ўринли. Бу сайтлардан эса истаган санъаткорингизни топишингиз ва улар билан бемалол мулоқотга киришишингиз мумкин. Бироқ сиз мулоқотга киришаётган одам ҳақиқатдан ҳам ўша санъаткор бўлиб чиқармикан?! Ёки интернетла ўша санъаткорларнинг ўзи ўтирса-да мухлис сифатида йўллаган мактубингизга қониқарли жавобни олармикинсиз?

"BePuL.neT” маълумотномаси
Мутахассисларнинг фикрича дунё бўйича оиалаларнинг ажрашуви, юрак қон томири фаолияти ва асаб касалликлари айнан интернетга тобеликдан келиб чиқаётган экан. Хитойнинг Пекин шаҳрида айнан интернет аддикция яъни интернетга қарамликка чалинган беморларни даволайдиган махсус касалхона ташкил этилган бўлиб, у ерда ҳафтасига 20 та бемор даволанади.

Муниса Ризаевалар 311 тага етган
Интернет тармоғини тафтиш қилиш жараёнида www.odnoklassniki.ruсайтида 58 та, www.facebook.com сайтидан эса 8 та Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон номига саҳифа очилганига гувоҳ бўлдик. Шунингдек, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева номи билан www.odnoklassniki.ru да 158 та, www.facebook.com да 6 та, Муниса Ризаевага дахлдор саҳифалар www.odnoklassniki.ru да 311 та, www.facebook.com да 10 та, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков номига www.odnoklassniki.ru сайтида жами 275 та,www.facebook.com да 16 та, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова номи билан эса www.odnoklassniki.ru да 300 та, www.facebook.com 25 та саҳифа очилган бўлиб, уларнинг аксариятига айнан номи зикр этилган машҳурларнинг суратлари қўйилган. Юқоридаги каби рақамларни кўплаб хонандаларимиз мисолида ҳам келтириш мумкин.

Бундан ташқари бу мисоллар билан машҳурларимиз ижтимоий тармоқлардан умуман рўйҳатдан ўтишмаган, уларнинг номидан эса бошқа кишилар киради деб айтиш фикридан ҳам йироқмиз. Бирор санъаткор номи билан очилган юзлаб саҳифалар орасида айнан ўша санъаткорнинг ўзи фойдаланадиганлари ҳам топилади. Хусусан, актриса Шаҳзода Муҳаммедова, хонанда Нилуфар Усмонова, Шаҳзода, Муниса Ризаева, Райҳон Ғаниева, номларини ижтимоий тармоқларда қанча кўп учратмайлик, уларнинг шахсан ўзи фойдаланадиган профиллари бошқалардан ажралиб туради.

Мухлислар Назарбековдан ранжиган
Кўпчилик мухлислар айнан ўзлари яхши кўрадиган санъаткорга интернет орқали мактуб йўллаб, ўзларининг илиқ фикрларини билдириб ёки байрамлар билан табриклашганда машҳурларимиз тармоқда бўла туриб умуман жавоб йўлламасликларидан, минглаб мулоҳазалар, мактубларни эътиборсиз қолдиришларидан ранжишади.
Куни кеча Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг мухлисларидан бири тахририятимизга қўнғироқ қилиб, хонандагаwww.facebook.com сайти орқали кўплаб мактублар жўнатишини, яқиндагина мамлакатимиз мустақиллигининг 22 йиллиги муносабати билан хонандани қутлаганини ва ҳеч қандай жавоб олмаганини айтиб, хонандадан ранжиди.
Бу мухлиснинг фикрлари мақоламизни тайёрлашда ас қотиб, балки Озодбек Назарбековнинг интернетдаги шахсий саҳифасида ҳам бошқа биров ўтирар деган ҳаёлга бордик. Чунки ўтган йили www.twitter.com сайти орқали ҳаммага ўзини актриса Ойдин Юсуповаман деб таништириб, таниқли кишилар ва актрисанинг мухлислари билан мулоқотга киришган кимса, тахририятимиз ходимларига номақбул муносабатда бўлиб, очиқчасига ҳақоратли сўзларни айтганди.
Англашилмовчилик сабаб биз актриса Ойдин Юсуповадан ранжигандик. У эса бу тармоқдан умуман рўйҳатдан ўтмаганини айтган. Шу сабаб ҳам машҳурлар интернетдаги саҳифаларидан нима мақсадда фойдаланишларини билишга киришдик.

Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон халқ артисти:
— Тўғри интернетдаги www.facebook.com сайтида рўйҳатдан ўтганман. Интернетга эса у қадар муккасидан кетганлардан эмасман, вақт топганимдагина янги суратларимни жойлашга кириб тураман холос.
Мухлисларнинг иддаосига келадиган бўлсак, менга кунига юзлаб, минглаб мактублар келади. Лекин уларга жавоб ёзиш уёқда турсин, ҳатто ўқимайман ҳам. Чунки бунга вақтим ҳам, тоқатим ҳам етмайди. Агар интернетдан келган ҳар бир мактубга жавоб ёзадиган бўлсам, ижодни йиғиштириб фақат интернетда ўтиришимга тўғри келади.

Райҳон Уласенова, актриса:
— Бундан бир неча ой аввал таҳририятингизга қўнғироқ қилиб "Catalea Group” ва www.odnoklassniki.ru сайти билан боғлиқ муаммодан бохабар қилган эдим. Ўшанда бу сайтда менинг номимдан саҳифа очилиб, мулоқот ўрнатилаётган эди. Орадан вақт ўтиб ҳаммаси барҳам топди. Шахсан ўзим ҳеч бир ижтимоий тармоқда рўйҳатда турмасамда мени номим билан очилган саҳифалар ҳалигача топилади.

Лола Йўлдошева, хонанда:
— Мен фақат www.twitter.com, ва www.instagram.com тармоғидан рўйҳатдан ўтганман холос. Улардаги шахсий саҳифаларимдан фақат ўзим фойдаланаман. Мен учун ижтимоий тармоқлар рекламанинг осон усули эмас аксинча одамлар, яқинларим, танишлар билан мулоқот ўрнатиш маскани. Интернетдаги рекламам билан эса умуман бошқа саҳифада фан клубим аъзолари шуғулланишади. Аммо интернетни назорат қилишнинг имкони йўқ. Биргина www.odnoklassniki.ru сайтида юзлаб Лола Йўлдошевани топишингиз мумкин. Яна кўплари таниқли санъаткорларимиз билан дўстлашиб олишган. Турган гапки бу сайтга эндигина кираётган одам ўша саҳифанинг эгаси менлигимга ишонади.

Нилуфар Усмонова - доим онлайн
Машҳурлар орасида Нилуфар Усмонова интернетга энг муккасидан кетганлардан саналади. Хонанда www.odnoklassniki.ru, www.twitter.com,www.facebook.com www.instagram.com каби оммабоп сайтларнинг барчасидан рўйҳатдан ўтган. Аммо уларнинг асосийлик даражаси вақт сайин ўзгариб бораверади. Авваллари хонандани www.odnoklassniki.ru,www.facebook.com сайтларида кўп учратардик. Кейин эса www.twitter.comнинг "касал”ига айланди. Ҳозир эса уларнинг барчаси ўз ўрнини instagramга бўшатиб берган. Хонанда қаерда бўлишидан қатъий назар, тонги соат 5 бўладими ёки тунги 1:00, ҳеч эринмай янги фотосуратларини одамлар билан бўлишади. Ва ҳамма фикр билдирувчиларга жавоб йўллашга ҳам вақт топади.

Нилуфар Усмонова, хонанда:
— Интернетга ҳамма қатори янги дўстлар орттириш, ҳаётимдаги муҳим воқеаларни улар билан бўлишиш ва мухлисларим билан мулоқот қилиш, уларнинг мен ҳамда ижодим ҳақидаги фикрларини билиш мақсадида кираман. Мени номимдан фойдаланиб интернетга кириб, ўзини Нилуфар Усмонова деб таништирадиганларга фақат омад ва инсоф тилайман. Ёзаётган гаплари, жойлаётган суратлари ортида бировнинг ҳаёти турганини унутмасалар бўлгани.
Ферузанинг семириб кетгани интернет муҳокамасида
Хонанда Феруза Жуманиёзова узоқ танаффусдан сўнг ТВдан фарқли ўлароқ интернетда кўриниш беришни бошлади. Бугун Instagram.com ижтимоий тармоғида хонанда томонидан қўйилаётган фотосуратларнинг муҳокамасига назар ташласангиз уларнинг аксариятида Ферузанинг семириб кетгани ёки ижодга яна қайтса аввалги даражасини тиклай олиш-олмаслиги ҳақида сўз боради. Аммо хонанда мактублар муаллифларидан ранжимай барчасига жавоб ёзади.

Феруза Жуманиёзова, "Ниҳол” мукофоти совриндори:
— Сизлар шу мавзуни ўртага ташлаганингиздан сўнг интернетни очиб қарасам www.odnoklassniki.ru да 30 дан зиёд www.facebook.com да эса 10 га яқин мени номим билан очилган саҳифаларни топдим. Бироқ, ўша саҳифалардан на мен ва на менинг яқинларим фойдаланишади. Лекин уларнинг деярли ҳаммасида менинг суратларим турибди. Ўзим интернетни у қадар яхши тушунмасамда Instagramдан фойдаланиб тураман. Бу мен учун мухлислар билан замонавий алоқа алмашинуви холос.

Фарруҳ Комилов, хонанда:
— Мен умуман интернетдаги ҳеч бир сайтда рўйҳатдан ўтмаганман. Аммо бундан бир йил аввал www.odnoklassniki.ru сайтида мени номим билан очилган саҳифа сабаб анчагина муаммолар, санъаткорлар билан ўртамизда келишмовчилик чиққан. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ва Нилуфар Усмоноваларга мени номимдан интернетга кирган шахс номақбул сўзлар ёзгани учун улар мендан ранжишган эди.
Ўшанда бориб вазиятни, интернетдаги одам мен эмаслигимни тушунтирганман. Бундан ташқари ўша кимса менинг маъмурим сифатида интернетда кўпчиликни алдаб тўйларга бориш учун маълум миқдорда пуллар ҳам олган экан. Лекин мен бундан умуман бехабар бўлганман. Орадан вақт ўтиб ҳалиги одамни топдик.

Шаҳзода Муҳамедова, актриса:
— www.odnoklassniki.ru бир вақтлар ҳаётимнинг асосий қисмига айланиб улгурганди бироқ айни дамда бу сайтдан рўйҳатдан ўтганимга афсусдаман. Сайтни очиб кўрсангиз йигирматадан зиёд мени номимга очилган саҳифаларни кўрасиз. Айнан шу саҳифалар, уни ишлатаётган одамларнинг яқинларим ва атрофимдагилар билан мени номимни сотиб мулоқот қилишгани сабабли ҳам кўпчилик билан алоқаларим узилишига сабаб бўлди.

ФАКТ:
2013 йил 1 январ ҳолатига кўра www.odnoklassniki.ru сайтининг фойдаланувчилари сони 205 миллионга етган. www.twitter.com ижтимоий тармоғи ишқибозлари эса 2011 йилда 200 миллиондан ошгани эътироф этилган. www.facebook.com фойдалнувчилари эса 2013 йилнинг июл ойига 1,2 миллиардни ташкил этган. 2013 йил февралида эса Instagram нинг фойдаланувчилари 100 миллиондан ошган.


P/S.: Юқорида кўтарилган масала бугунги кунда долзарб бўлиб бормоқда. Оддийгина кўнгилхушлик, бировнинг номини сотиб сохта обрў топиш эвазига топилаётган бир неча дақиқалик хузур, қанчадан қанча одамларнинг ҳаловатини бузяпти. Ҳозирча буни назорат қилишнинг имкони йўқ. Шу ўринда машҳурларга ҳам айтар сўзимиз: мухлислар билан яқин бўлиш, одамлар билан мулоқот ўрнатиш учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланяпсизми, демак фақат ўзингизнинг қобиғингизга ўралашмай уларнинг мурожаатларига жавоб ёзишни ҳам унутманг. Аҳир санъаткорлар тили билан айтганда мухлиссиз санъаткор ҳеч ким эмаслигини унутманг.
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 688 | | Теги: Интернетдаги сохта “юлдузлар”... Ул | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Sentyabir 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz